Latest news

00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  0 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  0 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  1 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  0 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  129 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1

Ўқувчилар учун янги саҳифа - "ЧатBall"! News

Ўқувчилар учун янги саҳифа - "ЧатBall"!

Tags :  ЧатБалл
Биз имкон қадар ёзилаётган фикрларни тўлиқ қамраб олишга ҳаракат қиламиз. Асосли танқид ўз гуруҳимизда таҳлил қилинади ва сайтимизда қўлланилади.

Асоссиз танқидга асаб бузмаймиз, ҳақоратларни ўчирамиз (имкон қадар, ўтиб кетиб қолиши ҳам мумкин), мақтовларга учмаймиз.

Лекин, кўп гапиравериб чарчадик, "ҳей болакай, сен ўйлама бу ерда онасидан сўкдим, отасидан сўкдим, мени ҳеч ким топа олмайди деб"! "CA" футбол ичидаги оммавий сайтга айланди, "CA" энг кўп фикр қолдириладиган сайт, бу дегани бир кун келиб қолмасин, назоратга тушиб гап сўзларга жавоб бериб қолманг дегани. Бу бировни чўчитиш эмас. Ҳеч қачон ўзига ҳар томонлама, яъний ҳуқуқий томонидан ишонган билимли киши сайтни булғамайди, чунки уни оқибати нимага олиб келишини билади. Бировни онасидан сўкаётган ўқувчи, аввало ўша онани ўрнига, ўз онасини қўйсин. Сен сўкаётган она, аллақачон жаннатий бўлган бўлса, кейинги дардингни кимга айтишингни ўйлаб иш қил ўқувчи! Бу аксар ёшларга тегишли!

"Реал" мухлисларини кўзига сайт "Барселона" бўлиб, "Барселона" ишқибозига "Реал" бўлиб кўринади. Биз учун фикр ўчириб, "блок" қилиш муаммо эмас. Сизга бир савол, бировни дилини хира қилиб, виждонингиз қийналмайдими?

Танбеҳ учун узр албатта. Яхши хабаримимз ҳам йўқ эмас. Бугундан бошлаб жуда кўпчиликнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда "ЧатBall" саҳифаси ишга тушади. Мазкур саҳифа ҳафтанинг ҳар куни очилади ва Сиз ўша ерда кун мавзусини дўстона, теран фикрлар билан талқин қилишингиз керак бўлади. Катталарга ҳурмат бажо келтирган ҳолда фикр юритинг, дўстлик ришталари фақат ўша сахифада эмас, балки бошқа хабар ва мақолаларда ҳам фикрларингиз мавзуга доир бўлсин.

Бугунги мавзуни соат 23:00да маълум қиламиз!
Дўстлик учун!


Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика