Latest news

00:11Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Буде-Глимт", "Тоттенхэм" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 00:03Конференциялар лигаси. "Бетис", "Фиорентина" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  1 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4 22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  0 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  1 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  4 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  15 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3

Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди News

Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди

Қишки трансферлар ойнаси вақтида “Андижон” жамоаси таркибига Сурия терма жамоаси дарвозабони ва Россиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси Максим Сарраф келиб қўшилди.

Сурия терма жамоасига мунтазам жалб этилаётган дарвозабон ҳамон Суперлигада дебют қилгани йўқ. Боиси Максим Саррафнинг ХТС – халқаро трансфер сертификати ҳозиргача олинмаган эди.


ХТС одатда футболчининг бир мамлакат клубидан бошқа бир давлат жамоасига кўчиб ўтадиган пайти ФИФАнинг TMS (Transfer Matching System) онлайн платформаси орқали расмийлаштириладиган трансфер ҳужжати саналади. Халқаро трансфер сертификатини олиш учун дастлаб янги клуб сўров юборади. Кейин эса ушбу сўровни эски клуб ва ўша клуб аъзо ассоциация тасдиқлаши лозим бўлади. Сўнгра янги клуб жойлашган ассоциация якуний ХТС расмийлаштирилганини тасдиқлайди.


Бироқ Максим Сарраф “Андижон”га 12 февралда келиб қўшилган бўлса-да, клуб ушбу футболчини рўйхатдан ўтказиш учун ФИФАнинг TMS платформасига сўровни 24 февралдагина, Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилишига 1 соат қолгандагина юборади. Қоидага кўра кейинги қадам сифатида мазкур сўровни Россия футбол иттифоқи тасдиқлаши лозим эди. Лекин рус томони ушбу сўровга трансфер ойнаси ёпилиб бўлганидан кейин – 26 февраль кунигина тасдиқ қўяди. Натижада TMS тизимида Максим Саррафнинг халқаро трансфер сертификатини расмийлаштириш охирига етмай қолади. Шу сабабли дарвозабон мана 2 ойдирки ўйин амалиётисиз қолиб келаётган эди.
Аслида TMS тизимини юритиш ФИФА томонидан аъзо ассоциацияларга топширилган. Лекин футболчининг ўйин амалиётисиз қолаётганини инобатга олиб, ЎзПФЛ ФИФАга мурожаат билан чиқди ва Максим Саррафни истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни сўради. Трансфер учун зарур ҳужжатларнинг барчаси TMSга юклангани, футболчи учун ХТС расмийлаштиришдаги айб РФИнинг кечикишида экани ўз тасдиғини топгач, ФИФА ПФЛнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади ва Максим Саррафнинг халқаро трансфер сертификатини якунлашга рухсат берди.


Суриялик дарвозабон энди кейинги расмий учрашувдан бошлаб “Андижон” сафида майдонга тушиши мумкин.


ПФЛнинг мазкур ташаббуси айниқса, футболчининг онаси Ирина Саррафни қувонтирди. Ирина Сарраф Ўзбекистонга келиб, ушбу ишни охирига етказган ПФЛ ходимларига миннатдорчилигини изҳор қилиб кетди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика