Latest news

11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  0 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1

Ўқинг, лекин йиғламанг. "Тоттенхэм" мухлиси ҳақида таъсирли ҳикоя News

Ўқинг, лекин йиғламанг. "Тоттенхэм" мухлиси ҳақида таъсирли ҳикоя

Куни кеча "Тоттенхэм" ўз майдонида "Брайтон" клубини қабул қилди.

"Тоттенхэм" - "Брайтон" ўйинидан аввал "шпорлар" мухлиси Рой Коннелли твиттердаги ижтимоий саҳифасида қайғули воқеани айтиб берди: "Отам — "Тоттенхэм"га мухлислик қилишимга сабабчи бўлган инсон. 6 ёшимда дадам мени стадионга олиб борган. 16 йил аввал нафақага чиқиб, қишлоққа кўчиб кетди. Янги стадионни эса ҳали келиб кўргани йўқ.

Эртага уни аренага олиб бораман. Эҳтимол, шу учрашув янги стадионда томоша қилган ягона баҳси бўлар... Сабаби унга терминал босқичдаги саратон касаллиги ташҳисини қўйишди. Йигитлар унга ғалабани совға қилишади деб умид қиламан".

"Тоттенхэм" мухлислари твиттерда клубнинг шахсий саҳифасини белгилаб, дўстлари билан улашишди. Постни ўқиганлар сони шу қадар ошиб кетди-ки, натижада хабар 80-йилларда тўп тепган икки лондонлик юлдузга ҳам етиб борди — Грэм Робертс ва Мики Хазард. Улар Ройга твиттер орқали хабар йўллаб, отаси билан қаерда ўтиришини аниқлаштириб олишди. Кейин эса уларнинг ёнига суратга тушиш учун боришди.

"Шпорлар"нинг ашаддий мухлислари Робертс (чапда) ва Хазардни (ўнгда) жуда яхши танийди. Улар 80-йилнинг биринчи ярмида тўп тепган — "Тоттенхэм"нинг энг гуллаган даври. Ўшанда лондонликлар кетма-кет икки маротаба Англия Кубоги финалига чиқишган. Шунингдек, 1984 йил УЕФА Кубогини қўлга киритишган.

Жамоа ҳам Ройнинг отасига хурсандчилик улаша олди — "Тоттенхэм" кўп гол урди, бироқ ярмини ҳисобга олишмади. Аммо "Брайтон"га қарши баҳсда ғалабага эришиш учун 2та гол уларга етарли бўлди.

"Ижтимоий тармоқларнинг кучи ақлбовар қилмас даражада юқори: кеча ёзган оддий твитим отамга бир умрга татигулик кунни совға қилди. "Тоттенхэм"нинг икки афсонаси Грэм Робертс ва Мики Хазардга катта раҳмат! Бу кунни асосий ва эсда қоларли ўтказиш учун берган ёрдамингиз учун ташаккур. Кейн ва Деле сизларга эса ғалаба учун алоҳида миннатдорчилик билдираман", — деб ёзди ўйиндан сўнг Рой Коннелли.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика