Latest news

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  3 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди News

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди

Ўзбекистон Биринчилигининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"Оқ-тепа" ўз майдонидаги илк беллашувда 2-турдан сўнг турнир пешқадами бўлиб турган Наманганнинг “Хотира-79” клубини қабул қилди. Учрашув жуда қизиқарли, асабий ҳамда курашларга бой тарзда кечди. Александр Мочинов бошланғич таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, жамоамизнинг кўп йиллик сардори Зокир Мирааҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади. Қолаверса, дастлабки икки баҳсда захирада қолган дарвозабон Асилбек Омонов ҳам тўқсон дақиқа тўп сурди. Бу ўзгаришлар самарасини берди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан сўнг рақибни майдон марказидан деярли ўтказмаган жамоамиз қарши ҳужумларнинг бирида жазоланди. 75-дақиқада ҳимоячиларимизнинг эътиборсизлигидан унумли фойдаланган Ислом Исоқжонов тўпни Омоновнинг устидан ошириб, ҳисобни очди – 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг яна катта куч билан олдинга ташланган футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда иродаларини намойиш қилишди. Дастлаб, захирадан майдонга тушган Хуршид Йўлдошев 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда бажарди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга иқтидорли футболчи Алишер Шоғуломов етиб келди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Гол ўйиннинг босимини янада оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Сергей Рекун ғалаба тўпини киритди – 2:1. Шу тариқа “Оқ-тепа” иродали ғалабага эришиб, ҳисобидаги очколар сонини 6тага етказиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 3-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ХОТИРА-79” – 2:1 (0:0)
11 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 846 томошабин.
Бош ҳакам:
Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Жасур Мухторов (Тошкент), Даврон Акмалов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Темур Дўстов (Бухоро).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев (Сергей Рекун, 80), Нодиржон Саъдуллаев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко (Фарҳод Мирааҳматов, 88), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Хуршид Йўлдошев Набижонович, 65), Маъруф Аҳмаджонов, Саиджон Топилов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров.
“Хотира-79”: Лочин Долимов, Мақсуд Ҳайитов, Собит Воҳидов, Комил Қўчқоров (Анвар Сиддиқов, 57), Ислом Исоқжонов, Мирзоҳид Собиров, Санжар Асқаралиев, Баҳром Йўлдошев, Омил Мўминов, Ислом Абдуқодиров.
Голлар: Ислом Исоқжонов, 75 – 0:1. Алишер Шоғуломов, 88 – 1:1. Сергей Рекун, 90+4 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ислом Исоқжонов, 31. Омил Мўминов, 39. Ислом Абдуқодиров, 40. Алишер Шоғуломов, 41. Маъруф Аҳмаджонов, 67. Санжар Асқаралиев, 73. Сергей Рекун, 90+1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика