Latest news

19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  193 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  21 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

"Оқ-тепа" - "Нефтчи" (1:1) учрашувини стадиондан кузатган Тимур Кападзе нималар деди? News

"Оқ-тепа" - "Нефтчи" (1:1) учрашувини стадиондан кузатган Тимур Кападзе нималар деди?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе кеча Про лига учинчи туридан ўрин олган "Оқ-тепа" ва "Нефтчи" ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан кузатди ва фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳа, бугун ўйинни стадиондан кузатдик. Майдонда ҳақиқий жанг бўлди. "Нефтчи" аввалги икки турда мағлубиятга учрамай келаётганди. "Оқ-тепа" ҳам ёмон ўйин кўрсатмаётганди. Барчанинг оғзида шу жамоа. Юқори мақсадларни қўйган. Шу сабабли қизиқарли ўйин бўлишини олдиндан билган ҳолда томоша қилгани келдик. Ҳақиқатдан ҳам беллашув жанговар муҳитда ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлди. Менимча бу ўйинда "Нефтчи" ютиши керак эди. Чунки, деярли 4-та 100 фоизлик вазиятларни голга айлантира олмади. 1:0 ҳисобини охиригача ушлай олишмади. "Оқ-тепа" ҳам уйда ўйнаётганди, бор кучини ташлади. Мезбонлар охиригача курашди ва қимматли бир очкони олди. Тўғри,"Нефтчи" уч очко йўқотди, лекин бир очко билан ортга қайтадиган бўлди. Бунақа ўйинлар қанча кўп бўлса, Про лига шунча кучаяди. 

Ҳа, Про лигани трансляция қилиниши ҳақидаги хабарни эшитдик.  Спорт канали бўладими ёки Узрепортми ўйинларни сифатли даражада мухлисларга етказиб беришларига тилакдошман. Бу ўзбек футболига фойда бўлиши табиий. Мухлислар кўришади, томоша қилишади. Майдондан қаралганда  ўйинни картинкасини умумий кўриш қийин. Телевизордан чиройли қилиб сифатли узатилса ўйин бошқача бўлади. Бундан футболимиз ютади ва мухлисларни қизиқиши ортади", - дейди Тимур Кападзе.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика