Latest news

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  2 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  5 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

"Оқ-тепа". Навбатдаги ғалаба News

"Оқ-тепа". Навбатдаги ғалаба

Тошкент шаҳар биринчилигидаги юришини давом эттираётган жамоамиз бугун учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Арслон Толипов бошчилигидаги “Вулқон”ни қабул қилган “Оқ-тепа” қийин кечган учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг анчагина қисмини бир киши кам бўлиб ўтказган Ярослав Крушеницкий шогирдлари ўз иродаларини намойиш қилишди ва якунда ҳақли ғалабани қўлга киритишди.

Айтиш керак, Тошкент шаҳар чемпионатининг “Б” гуруҳида қатнашаётган “Оқ-тепа” дастлабки уч турдан кейин юз фоизлик натижа билан пешқадамлардан бири бўлиб турибди. Жамоамиз ортда қолган уч турда рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда.

“Оқ-тепа” 4-турда “Интерспорт” меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 8-9 май кунларига белгиланган.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ

ОҚ-ТЕПА – ВУЛҚОН – 2:0

3 май. Тошкент. “Оқ-тепа” майдони.

Бош ҳакам: Дилшод Каримов.

“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев (Михаил Каплан), Жаҳонгир Исмоилов (Амурхон Равилов), Фирдавс Кенжаев, Сергей Уваров, Олмос Файзиев, Исломжон Йўлдошев (Зикрилло Омонов), Шоҳруҳ Гулмуродов (Руслан Зарипов), Иззатилла Тўлқунов (Исломжон Ортиқов), Бахтиёр Ҳаитов (Илҳом Абдиев), Бекзод Идиев (Абдувоҳид Абдукаримов), Лазизхон Ашрафхонов.

Голлар: Иззатилла Тўлқунов, Лазизхон Ашрафхонов.


“Оқ-тепа” ФК матбуот хизмати


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика