Latest news

08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  1 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5

"Оқ-тепа": Ким қанча ўйнади? Дарвозабонлар News

"Оқ-тепа": Ким қанча ўйнади? Дарвозабонлар

Ушбу мавсум “Оқ-тепа” дарвозасини икки посбон қўриқлади.
Жамоамизнинг биринчи рақамли посбони тажрибали Валерий Карпенко ўзига хос рекорд ўрнатди. У биринчи босқичнинг барча учрашувларида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсида ҳам дарвозани қўриқлади. Бош мураббий Александр Токов иккинчи босқичнинг дастлабки уч ўйинида ҳам Карпенкога ишонч билдирди. Фақатгина сафарда “Хоразм”га йирик 5:1 ҳисобида имконият бой берилганидан сўнггина ярим мавсумдан кўпроқ вақтини захирада ўтказиб юборган Сарвар Хайриев катта саҳнага чиқди.

Шу тариқа Валерий Карпенко Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 31 учрашувда майдонга тушган бўлса, 6 ўйинда дарвозани Сарвар Хайриев қўриқлади. Кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак, қуйидагиларга гувоҳ бўламиз. Карпенко майдонга тушган беллашувларда ўз дарвозасидан 50та тўп олиб чиқди. Хайриев эса, 8 бор жамоадошларини голдан қутқара олмади.

Жамоамиз дарвозасини Карпенко қўриқлаган учрашувларнинг 12тасида мағлубиятга учраган бўлсак, Хайриевда бу кўрсаткич 3тани ташкил қилди. Ғалабалар сони эса, қуйидагича кўриниш олди: 14-1. Валерий майдонда жами 2790 дақиқа тўп сурди, Сарвар эса, 540 дақиқа ҳаракат қилди. Иккала дарвозабон ҳам ўзлари майдонга тушган учрашувларда тўлиқ ўтказишди.

Карпенко мавсум давомида ҳакамлар томонидан 7 марта сариқ карточка билан жазоланди. Иккинчи босқичда карточкалар сони 4тага етгани боис, бир ўйинни ўтказиб юборишга ҳам улгурди. Хайриев эса, майдонга тушган 6 учрашувнинг бирортасида огоҳлантириш олгани йўқ.

 
Дарвозабонларнинг кўрсаткичлари
#     Исми-шарифи   Ў   Д   Г   К
25   Валерий Карпенко   31   2790   -50   7
16   Сарвар Хайриев      6    540      -8    -
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика