Latest news

14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  0 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  7 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1

"Оқ-тепа" жамоасига испаниялик мутахассис келмоқда News

"Оқ-тепа" жамоасига испаниялик мутахассис келмоқда

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Оқ-тепа" жамоаси яна бир янги лойиҳага қўл урди.

Испаниялик мутахассис Серхио Мариангели "Оқ-тепа" жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаши кутилмоқда. У ўзининг катта тажрибаси билан жамоа раҳбари Алишер Шоғуломовга бевосита яқиндан кўмаклашади ва маслаҳат, тавсияларини бериб боради. Бундан кўзланган асосий мақсад нафақат клубни янги даражага олиб чиқиш, балки Про лига нуфузини ҳам кучайтиришдир. Бундай лойиҳа Про лига тарихида илк маротаба амалга оширилаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Маълумот ўрнида Серхио Мариангели 2015-2017 йилларда Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган ҳамда 2015 йилги Африка Миллатлар кубогида ярим финал босқичигача олиб бориб қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олишида катта ҳисса қўшган.

Мариангели фаолияти давомида мураббий сифатида 2014-2015 йилларда Испания чемпионатининг биринчи лигаси вакили "Эскуела Футбол Алуче" жамоасида бош мураббий, 2016-2017 йилларда Мадрид ёшлар жамоаси бўлмиш "Юнион Депортива Трес Сантос" клубида, 2017 йилдан бугунги кунгача эса Мадрид лигасининг "Иглесиас Ла Вид" клубида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йилда УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган. "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид" клубларида малака оширган шунингдек АПЛ иштирокчиси "Лидс" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса қўл остида амалиёт ўтаган. Унинг акаси Андрес Мариангели ҳозирда Вальтер Пандиани билан БАА иккинчи лигаси вакили "Дибба ФК" жамоасида иш олиб бормоқда.

Серхио Мариангели келаётган ҳафтада юртимизга ташриф буюради ва "Оқ-тепа" клубида иш бошлайди.




Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика