Latest news

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  6 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

"Оқ-тепа": "Истиқлол" устидан йирик ғалабани қўлга киритдик News

"Оқ-тепа": "Истиқлол" устидан йирик ғалабани қўлга киритдик

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Меҳмонда “Истиқлол” меҳмони бўлган "Оқ-тепа" йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. Маъруф Аҳмаджоновнинг дубли ва Никита Павленконинг ажойиб голи майдон эгаларининг мағлубиятига етарли бўлди. Ҳисоб 9-дақиқадаёқ очилди. Аҳмаджонов бир уринишда ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди ва жарима майдони ичига кириб бориб, Холдоров дарвозасини нишонга олди – 0:1. 24-дақиқада Павленко ўнг қанотда жарима майдони атрофида чиройли зарбаси билан ҳисобни 0:2га ўзгартирди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ.

Танаффусдан сўнг майдон эгалари босимни оширишди. Аммо харчанд уринишмасин дарвозамиз томон йўл топа олишмади. Аксинча, учрашувнинг 83-дақиқасида футболчиларимиз мезбонларни учинчи марта майдон марказига чорлади. Ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Рекун жарима майдони ичида ҳимоячилар назаридан четда қолган Аҳмаджоновни излаб топди. “Оқ-тепа” тўпурари осонлик билан дарвозани ишғол қилиб, дублини нишонлади.

Ўзбекистон Биринчилиги. 5-тур
“ИСТИҚЛОЛ” – “ОҚ-ТЕПА” - 0:3 (0:2)
24 апрель. Тошкент. “Тўқимачи” стадиони.
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Зиёдулла Абдураҳмонов (Андижон), Ҳаёт Зулунов (Андижон).
Назоратчи: Андрей Кепиков (Тошкент).

Захира ҳаками: Игорь Худайдотов (Тошкент).
“Истиқлол”: Отабек Холдоров, Равшан Абдувоҳидов, Обид Ҳакимов, Жасур Саидов, Маъмур Султонов (Жамолиддин Нормирзаев, 57), Ҳасан Эргашев, Исроил Турсунов, Шоҳруз Норхонов, Нодир Одилов (Темур Садиров, 82), Баҳодир Даминов, Азамат Розиқов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев (Фарҳод Мираҳматов, 76), Никита Павленко (Никита Свиридов, 73), Хуршид Йўлдошев Набижонович, Сергей Рекун (Шоҳруҳ Пирназаров, 87), Зафар Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров (Саиджон Топилов, 61).
Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 9 – 0:1. Никита Павленко, 24 – 0:2. Маъруф Аҳмаджонов, 83 – 0:3.
Огоҳлантиришлар: Темур Турдиев, 15. Нодир Одилов, 15. Отабек Холдоров, 30. Жасур Саидов, 37. Дониёр Усмонов, 52. Обид Ҳакимов, 58. Нодир Тешабоев, 66. Жамолиддин Нормирзаев, 71. Никита Свиридов, 76.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика