Latest news

00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  3 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  16 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  62 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  49 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  70 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2

"Оқ-тепа": Эртага “Қўқон-1912” билан ўртоқлик учрашуви News

"Оқ-тепа": Эртага “Қўқон-1912” билан ўртоқлик учрашуви

Шанба куни қисқа муддатли таътилга чиққан "Оқ-тепа" бугун тайёргарликка киришади.
Александр Токов мураббийлигидаги футболчилар бугун тушдан сўнг клуб базасида йиғилишди ва машғулотларни бошлашди. Таркибда ўзгаришлар йўқ. Куни кеча хабар берганимиздек, маълум муддат “Қизилқум” машғулотларида иштирок этган Никита Павленко яна “Оқ-тепа”га қайтди.
"Оқ-тепа" эртага танаффусдаги илк назорат учрашувини ўтказади.

Александр Токов мураббийлигидаги жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган “Қўқон-1912” клубига қарши майдонга тушади. Беллашув “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Биринчилигининг биринчи босқич ўйинларида мазкур рақиблар икки бор тўқнаш келишган. Тошкентда “Оқ-тепа” меҳмонларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Қўқонда майдон эгаларининг қўли баланд келган – 1:4.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика