Latest news

07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  0 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  0 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  28 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  3 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  6 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  5 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0

"Оқ-тепа": Дербида мағлубиятга учрадик News

"Оқ-тепа": Дербида мағлубиятга учрадик

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич биринчи давра ўйинлари якунланди.
Биринчи давранинг сўнгги турида “Оқ-тепа” стадионига ташриф буюрган мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишди. “НБУ-Осиё”га қарши кечган учрашувда омад меҳмонларга кулиб боқди. “Банкирлар” иккала бўлимда ҳам дарвозамиз олдида юзага келтиришган барча вазиятлардан унумли фойдаланишди. Аксинча, бир неча бор Юрий Цой билан бирга-бир чиққан футболчиларимиз қулай имкониятни кўкка совуриб, рақиб томонидан жазоланишди. Биринчи бўлимда Абдулатиф Абдуқодиров, танаффусдан сўнг Жавлон Гусейнов ҳамда Алексей Николаев томонидан урилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа "Оқ-тепа" қисқа танаффусга иккинчи ўрин билан чиқиб кетди. 31 май куни биринчи босқичнинг иккинчи давра ўйинларига старт берилади.

Ўзбекистон Биринчилиги. 11-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “НБУ-ОСИЁ” – 0:3 (0:1)
23 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 521 томошабин.
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Ислом Носиров (Наманган), Элёр Турсунов (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Игорь Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: Валентин Шашков (Тошкент).

“Оқ-тепа”:
Шоҳруҳжон Эшбўтаев, Саиджон Топилов, Темур Турдиев, Нодиржон Саъдуллаев (Дониёр Усмонов, 31), Нодирбек Тешабоев, Алишер Шоғуломов (Фарҳод Мирааҳматов, 81), Никита Павленко (Сергей Рекун, 66), Зафаржон Қорақулов, Илдар Магдеев, Маъруф Аҳмаджонов, Зокир Мирзааҳмедов (Хуршид Йўлдошев Набижонович, 46).

“НБУ-Осиё”
: Юрий Цой, Абдумажид Тоиров, Александр Хвостунов, Икромжон Ибрагимов (Афросиёб Исоқов, 89), Жавлон Гусейнов, Алексей Николаев, Жаводулла Ибрагимов, Темур Айзатулов (Сулеймон Ахмедкаримов, 90), Исроилжон Эргашев (Даврон Валижонов, 75), Александр Лупашко (Темур Толипов, 82), Абдулатиф Абдуқодиров (Шуҳратилла Ҳикматуллаев, 85).

Голлар: Абдулатиф Абдуқодиров, 21 – 0:1. Жавлон Гусейнов, 65 – 0:2. Алексей Николаев, 70 – 0:3.
Огоҳлантириш: Икром Ибрагимов, 64.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика