Latest news

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  140 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

"Оқ-тепа": “Булат” иродали тарзда мағлуб этилди News

"Оқ-тепа": “Булат” иродали тарзда мағлуб этилди

Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари старт олишига бир ойдан камроқ вақт қолганида жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Қозоғистоннинг “Булат” клубига қарши “Чилонзор” сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини драматик тарзда кечди. Беллашувда жами 7та гол урилди. Эътиборлиси, голларнинг 6таси иккинчи бўлимда дарвозалардан жой олди.

Ҳисоб биринчи бўлимда меҳмонлар томонидан очилди. Танаффусдан сўнг “Булат” футболчилари ўртадаги фарқни иккитага етказишди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол ҳам жамоамиз аъзоларининг кайфиятига салбий таъсир қилгани йўқ. Аксинча, рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган ўйинчиларимиз саноқли дақиқлар ичида ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди.

Аввалига марказий ҳимоячи Ярослав Крушелницкий ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан кўп ўтмай ҳужумчи Абдулазиз Юсупов ўнг қанотдан ҳаводан етказиб берилган тўпни бир ҳаракатда оёқлари билан дарвозанинг тўққизлигига жойлаб, жуда чиройли гол орқали ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз жарима майдони ичида йўл қўйган хатолари сабабли учинчи тўпни ҳам ўтказиб юборишди. Аммо ўйин якунланишига 10 дақиқадан сал кўпроқ вақт қолганида Анвар Раҳимов ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги дақиқада эса, чиройли комбинациядан сўнг дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сардор Соибов учрашувга якуний нуқтани қўювчи голни уриб, жамоамизга иродали ғалабани тақдим қилди – 4:3.

Эслатиб ўтамиз, “Оқ-тепа” навбатдаги назорат учрашувини эртага биринчи лига вакили “Зомин”га қарши ўтказади. Ўйин 11:00да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА – БУЛАТ (Қозоғистон) – 4:3 (0:1)
13 март. Тошкент. “Чилонзор” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев.
“Оқ-тепа”: Ислом Ёқубов, Фарҳод Мирааҳматов, Ярослав Крушелницкий, Темур Яфаров, Элдор Эргашев, Шаҳзод Сулаймонов (Зафаржон Қорақулов), Анвар Раҳимов, Илдар Магдеев, Сергей Рекун, Сардор Соибов, Абдулазиз Юсупов.
Голлар: Ярослав Крушелницкий, Абдулазиз Юсупов, Анвар Раҳимов, Сардор Соибов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика