Latest news

11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  2 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  4 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  19 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  30 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  10 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0

“Оқ-тепа” Александр Мочинов билан дўстона хайрлашди News

“Оқ-тепа” Александр Мочинов билан дўстона хайрлашди

Бугун “Оқ-тепа” қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда клуб мутасадди раҳбарлари, футболчилар ва мураббийлар штабида фаолият кўрсатаётган инсонлар иштирок этди.

Сўзга чиққан бош мураббий Александр Мочинов йиғилганларга миннатдорчилик билдириб, ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишини маълум қилди. Қолаверса, ёрдамчи мураббий Анатолий Курлаев ва маъмур Ботир Муродов ҳам истеъфога чиқди. Клубимиз раҳбарияти мураббийлар штабида фаолият кўрсатган бу инсонларнинг қарорларини ҳурмат қилган ҳолда, кейинги ишларига омад тилаб, дўстона хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов шу йилнинг 6 февраль санасида “Оқ-тепа” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ёш мутахассис қўл остида жамоамиз Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 13та учрашувда майдонга тушиб, рақиблардан бир ўйин кам ўтказган ҳолда турнир пешқадами бўлиб турибди. Қолаверса, “Оқ-тепа” Ўзбекистон Кубоги баҳсларида чорак финалга қадар етиб келди. Жамоамиз қайд этган бу натижа ўзбек футболи жамоатчилиги орасида эътироф этилди.

Бугундан бошлаб жамоани навбатдаги учрашувларга Фарҳод Абдурасулов тайёрлайди. Унга ёрдамчи мураббий Азиз Муҳамедов ёрдам беради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика