Latest news

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  0 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  4 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  7 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  9 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  6

"Оқ-тепа" - АГМК: превью News

"Оқ-тепа" - АГМК: превью

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида АГМК Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубига қарши ўйнайди.

Мазкур ўйин аввал режалаштирилганидек Тошкентдаги ТТМЙИ стадиони эмас, балки Тошкент вилоятида жойлашган собиқ "Политотдел", ҳозирги "Дўстлик" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этадиган "Оқ-тепа" жамоаси илк маротаба АГМК билан тўқнаш келмоқда. Бу жамоани собиқ футболчи, ҳозирда мураббийлик қилаётган Алишер Шоғуломов бошқариб бормоқда. Айни пайтда бўлажак рақибимиз Ўзбекистон Про-лига Ада 23 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда. 

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси бугун ўйин олдидан расмий машғулотини Қибрайдаги марказий стадионда ўтказди. "Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган жамоамиз тўпурари Зафар Полвонов яна сафга қайтган ва умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. 

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги рақибимиз "Оқ-тепа"га қарши илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бунга қадар ушбу жамоалар ўзаро дуч келишмаган. "Оқ-тепа" - АГМК учрашувини ёш ҳакам Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Ўйин Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида соат 17:00да бошланади.


Coca-Cola Ўзбекистон кубоги, чорак финал.

21 август, чоршанба

17:00 «ОҚ-ТЕПА» - АГМК

Тошкент вилояти, "Дўстлик" стадиони.

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Аваз Абдуллаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Бекзод Арипов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика