Latest news

11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12

Ўмон билан ўйинлар тарихидан. Олмалиққа келган ПСЖ собиқ мураббийи, ўзгарган Ўзбекистон, дебютант Аҳмедов ва Ғофуров News

Ўмон билан ўйинлар тарихидан. Олмалиққа келган ПСЖ собиқ мураббийи, ўзгарган Ўзбекистон, дебютант Аҳмедов ва Ғофуров

Ўмон билан тарихда бўлиб ўтган учрашувларни ёдга олишда давом этамиз.

Бугун ёдга олмоқчи бўлган учрашувимизга Олмалиқ шаҳри мезбонлик қилган ва ўйин ҳозирги ОКМК стадионида бўлиб ўтган. Унда Миржалол Қосимов шогирдлари ўртоқлик учрашуви доирасида франциялик Пол Ле Гуен бошчилигидаги Ўмон терма жамоасини қабул қилган. Тажрибали мутахассис бунга қадар Камерун терма жамоаси, ПСЖ, “Лион” клубларидаги фаолияти билан танилганини катта ёшли ишқибозлар яхши билишади деб ўйлаймиз.

Осиё кубоги-2015 тайёргарлик жараёнини олиб бораётган терма жамоамизга Ўмон спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Биласиз, бу терма жамоа билан илгарлари кўп бор йўлларимиз кесишган. ЖЧ-2002 саралаш босқичида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз, биринчи ўйинда 5:0 ҳисобида вакилларимизнинг қўли баланд келган. Шундай экан уларга жиддий муносабатда бўлиш талаб этиларди. Гарчи, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам. 

Мураббий ушбу беллашувга умуман бошқа ва ҳеч ким кутмаган футболчиларни таркибга жалб қилди. Чақирилганлар орасида янги номларни учратшимиз мумкин эди. Азим Аҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Санжар Шоаҳмедов, Наврўзбек Алимов ва ҳоказо. Шунингдек, ўша вақтда Сербиянинг “Явор” клубида тўп тепаётган ёш футболчи Ҳусниддин Ғофуровга имконият беради. Тажрибали ярим ҳимоячи шундан сўнг Эктор Купер давридагина чақирув олади. Баҳсни нисбатан иккинчи таркиб билан бошлаган терма жамоамизни Одил Аҳмедов сардор сифатида олиб тушди. Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Темур Кападзе сингари етакчилар бу сафар қайдномадан ўрин олишмади. Ўйин расмий мақомга эга бўлмагани учун қолган футболчилар синовдан ўтказишга қарор қилинди. Бу пайтга келиб Бахтиёр Ашурматов ҳам мураббийлар штабига таклиф этилганди. Қосимов ҳам “Бунёдкор”дан кетиб бор эътиборини миллий жамоага қаратишга киришганди. 

Ўмон дарвозасини шу куни кўпчилик кутган, Англиянинг “Уиган”, “Вест Бромвич” клубларида ҳаракат қилган Али Ал Ҳабси эмас, Ал Рашиди қўриқлайди. Илк дақиқалардан мазмунли футбол кўрсатишга ҳаракат қилга футболчиларимиз асосан бир тепар усули билан ўмонликлар ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилиб кўришди. Тўп назорати ҳам ҳамюртларимиз томонида бўлди. 

Аммо, 17-дақиқага келиб рақиб ўйиндаги илк ҳужумини ташкил қилди. Ҳимоячиларимиз эса қуполлик билан уларнинг ўйинчисини тўхтатди. Владислав Цейтлин белгилаган нуқтага Ал Хадри яқинлашди ва Элдор Суюнов дарвозаси томон зарба йўллади. Дарвоза устунига тегиб қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ал Маҳаижри гол уриб ҳисобни очади. Ушбу футболчи Ўмо терма жамоасида шу вақтга қадар энг кўп 178та учрашувда қатнашган ўйинчи ҳисобланади. Айнан унинг голи биринчи беллашувда жамоасига ғалабани олиб келганди. 

Бир томондан мағлубиятга оддий қараш керак, бошқа томондан мағлубият ФИФА рейтингимизга салбий таъсир қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда заҳирадан Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидовлар тушганига қарамасдан барибир якунда мағлубиятга учрадик. Бироқ, мазкур ўйинда айрим ёш футболчилар терма жамоадаги дебютини нишонлашга муваффақ бўлишди. Иккинчи ўйин Тошкентда ЖАР стадионида ўтган ва унда ҳам термамиз мағлубиятни қабул қилиб олганди. Бу баҳс Максим Шацких, Улуғбек Бакаев, Виктор Карпенко Ўзбекистон терма жамоаси либосида сўнгги бор майдонга тушгани билан аҳамиятли ҳисобланган. 


Ўртоқлик учрашуви.

Ўзбекистон – Ўмон– 0:1

27.05.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони.

Гол: Аҳмад Ал Маҳаижри 19.

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Бобурбек Юлдашев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Азимжон Аҳмедов (Сардор Собирхўжаев, 72), Олег Зотеев, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 54), Жамшид Искандеров (Жасур Ҳасанов, 67), Санжар Шоаҳмедов (Игорь Сергеев, 54), Иван Нагаев (Наврўзбек Алимов, 67), Ҳусниддин Ғофуров (Сардор Рашидов, 46).

Бош мураббий: Миржалол Қосимов

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика