Latest news

02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  1 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  21 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  2 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  19

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди News

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси баъзи клуб ҳамда футболчиларга солинган жарималар бўйича қарор қабул қилди.

Хусусан, қарорга кўра "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Омар Хрбин уч марта журналистларга интервью беришдан бош тортгани учун жами 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. У дастлаб "Персеполис" - "Ал Ҳилол" ўйинида интервью беришдан бош тортган.

Шу боис аввалига 10 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Кейинчалик бу ҳолат финал баҳсларида яна икки бор такрорланди. Натижада 20 мингдан 40 минг доллар жарима солинди. Жами футболчи 50 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бундан ташқари, "Ал Ҳилол" клубининг бошқа футболчилари - Салим Ал Довсари билан Осама Хавсави ҳам 10 минг доллардан жаримага тортилишди. Улар ҳам интервью бермасдан кетиб қолишган. "Ал Ҳилол" клубининг ўзи эса жами 74 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бунга сабаб:

1. Клуб футболчиси интервью бермагани учун - 10 минг доллар. (Ярим финал)

2. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" ўйини пайтида мухлислар майдонга ҳар хил буюмлар отгани ҳамда футболчилар кўзига лазер туширгани учун - 15 минг доллар.

3. Ўйиндан олдинги расмий машғулот ўз вақтида бошламагани учун - 4 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

4. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 20 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

5. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 25 минг доллар. (Финал, жавоб ўйини)

Шунингдек, ОФК Кубогида қатнашган Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига 16 минг доллар миқдорида жарима солинди. Бунга сабаб ўйин пайтида тожикистонлик мухлислар тўсиқлардан сакраб ўтган ҳолда майдонга тушиб кетишга ҳаракат қилишган ва прожекторлар устига чиқмоқчи бўлишган.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика