Latest news

12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  1 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1

Омад сизга, Фарҳод Магомедов News

Омад сизга, Фарҳод Магомедов

Фарҳод Магомедов Ўзбекистон футболи жамоатчилиги томонидан энг кўп танқид қилинган инсонлардан бири. Энди у ПФЛ бош директори эмас.

Магомедов номини иложи борича камроқ тилга олишни истаганман. Бироқ у бошқарган ташкилот ҳақида етарлича салбий фикр ҳам билдирганман. Ўзимча Магомедов шахсиётига тегишни истамаганманим билан, ҳар сафар у бошқарган ташкилотни “савалаб” қаршисидан чиқиб қолаверганман, ўзим истамаганим ҳолда.

Нега? Чунки шахс сифатида уни ҳурмат қиламан. Футболчи сифатида Магомедовнинг ўйинларига тан бераман. Катта авлод вакиллари фикримга балки қўшилар, мен ҳозиргача Олий Лигада унинг каби ҳимоячини деярли кўрганим йўқ. Унда битта ҳимоячига нима керак бўлса, барчаси мужассам эди. Рост ёки ёлғон билмадим, эшитганим бўйича айтаман: тайм ўртасида товонига мих кириб кетиб, бутсасининг ичи қонга тўлганида ҳам, тишини-тишига қўйиб, бемалол 45 дақиқа югура олган футболчи бўлган у.

“Чиғатой” футбол мактабида мураббий сифатида таниганман. Бир сафар машғулотига анграйиб, 1 соатча жойимда туриб қолганимни ҳам эслайман. Шунчаки, Магомедовни кабинетга тиқиб қўйишди. Бундан ким ютди билмайман-у, аммо аниқ айта оладиганим бор: ПФЛ ҳеч нарса ютмади.

Мен Магомедовнинг қўлида ПФЛда ишлаганман. 2012 йил Жакартага ўқиш учун кетаётганимда ўз хоҳишим билан ариза ёзиб, ишимни топширганман. Қайтишим эса “Спорт-ТВ”га тўғри келган. Ўз ходимларига муносабатидан келиб чиқиб ҳам Магомедовни ҳурмат қиламан, қўл остида бу одамдан ёмонлик кўрмаганман. Ўз вақтида ойлигим ҳисобидан армиям учун пул ҳам ўтказиб берганди. Қарзимни қайтарганман, бироқ барибир катта ёрдам берган деб ҳисоблайман.

“Спорт-ТВ” эса фаолиятимнинг оёғини осмондан қилиб юборди. Мен энди Магомедовнинг эмас, Турдиалиевнинг қўлида ишлай бошладим. Бунда мақташ керак бўлган нарсани мақтадим (ҳеч ким буни эсламайди ва мен бундан ҳафа ҳам бўлмайман). Ўзим нотўғри деб билган нарсаларни эса очиқчасига танқид қилдим (шунисини ҳамма эслаб қолди). Танқид қилганларим орасида Магомедов бошқарган ташкилот ҳам бор эди.

Мен бу постни ёзишни узоқ кутдим. Энди Фарҳод акада лавозим йўқ, мен ундан фойдаланишим мумкин бўлган ҳеч нарса қолмади. Шунинг учун ҳам фикримни баён қилиш вақти келди, деб ҳисобладим. Сабабини юқорида айтдим, шахс сифатида, футболчи сифатида, мураббий сифатида уни доим ҳурмат қиламан. Бу муносабат “взаимно” бўлиши шарт эмас. Мени ёқтирмаслик учун унда етарлича асослар бор ва улар мени қизиқтирмайди, доимгидек фикримда қоламан.

Магомедовнинг келгуси тақдири қандай бўлади, билмайман. Агар у кабинетидан ташқарига чиқиб, ўзи севган ва уни одамлар тан олган майдонига қайтса, фақат ва фақат хурсанд бўламан. Чунки у айнан ўша майдонда ўзини намоён қила олишига ишонаман.

Омад сизга, Фарҳод ака! Барчаси учун узр, рози бўлинг...


Author :
Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика