"Олтин тўп"ни юта олмаган Винисиус Жуниор "Реал"дан кетмоқчи
04 nov 2024 07:10
News
"Олтин тўп"ни юта олмаган Винисиус Жуниор "Реал"дан кетмоқчи
Маълумотларга қараганда, Винисиуснинг атрофидагилар клубдан кетиш учун бир нечта сабаб келтиришмоқда.
Биринчидан, Испания чемпионатида тўп тепаркан бразилиялик мунтазам равишда ирқчилик муаммоларига дуч келмоқда ва ўзини етарлича ҳимояланмагандек сезмоқда. Винисиусга айниқса ҳакамлар баъзан ҳақорат қилаётганларни эмас, бундай ҳолатга эҳтирос билан реакция билдирган Жуниорнинг ўзини жазолашаётгани ёқмаяпти.
Иккинчидан, ҳужумчига яқин инсонлар футболчининг шахсий бренди муҳимлигига эътибор қаратишган. "Реал"да Винисиус бошқа юлдузлар, мисол учун Килиан Мбаппе ёки Жуд Беллингем туфайли яққол ажралиб туриши қийин. Бундан ташқари футболчи "Олтин тўп" — 2024 совринини овозларнинг маълум қисми "Реал"нинг бошқа футболчиларига берилгани туфайли юта олмадим, деб ҳисобламоқда.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments