Latest news

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  6 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

“Олтин тўп”ни ким олади? Роналду, Салоҳ ёки Жаҳон чемпиони? News

“Олтин тўп”ни ким олади? Роналду, Салоҳ ёки Жаҳон чемпиони?

Мана 2018 йилнинг тўрт ойи ҳам ортда қолди — йилнинг учдан бир қисми.

Биз эса сизлар билан олдинроққа, декабрь ойига назар ташлашга уриниб кўрамиз.
“Олтин тўп” соврини жамоавий ютуқларга қанчалик боғлиқ?

Чемпионлар Лигаси. Роналду-Месси даврида қандайдир боғлиқлар ҳақида гапириш ноўриндек, чунки соврин фақат шу икки йигитга насиб қилади. Ўз ўрнида таъкидлаш лозим аргентиналик ва португалиялик “Реал” ва “Барселона” сафида охирги 10 йилда 3 мартадан Чемпионлар Лигасида зафар қучишган, КриРо эса бунга МЮ билан қозонилган ғалабани ҳам қўшиб қўя олади. Ва ўз-ўзидан бош соврин соҳиби “Олтин тўп”га асосий номзодлари қаторида бўлган ва якунда совринга эга чиққан.

Сўзимиз исботи сифатида:
2007 йил. Чемпионлар Лигаси — “Милан”. “Олтин тўп” — Кака (“Милан”)
2008 йил. Чемпионлар Лигаси — МЮ. “Олтин тўп” — Роналду (МЮ)
2009 йил. Чемпионлар Лигаси — “Барселона”. “Олтин тўп” — Месси (“Барселона”)
2010 йил. Чемпионлар Лигаси — “Интер”. “Олтин тўп” — Месси (“Барселона”)
2011 йил. Чемпионлар Лигаси — “Барселона”. “Олтин тўп” — Месси (“Барселона”)
2012 йил. Чемпионлар Лигаси — “Челси”. “Олтин тўп” — Месси (“Барселона”)
2013 йил. Чемпионлар Лигаси — “Бавария”. “Олтин тўп” — Роналду (“Реал”)
2014 йил. Чемпионлар Лигаси — “Реал”. “Олтин тўп” — Роналду (“Реал”)
2015 йил. Чемпионлар Лигаси — “Барселона”. “Олтин тўп” — Месси (“Барселона”)
2016 йил. Чемпионлар Лигаси — “Реал”. “Олтин тўп” — Роналду (“Реал”)
2017 йил. Чемпионлар Лигаси — “Реал”. “Олтин тўп” — Роналду (“Реал”)

Сўнгги ўн бир йилда “Олтин тўп” саккиз бор Чемпионлар Лигаси ғолибига насиб этган — 73%, яъни ҳар тўрттадан уч нафар “Олтин тўп” соҳиби уни клублар ўртасида Европанинг энг нуфузли мусобақасида зафар қучган йили қўлга киритган. Бу факторни инкор этиб бўлмайди. Роналду ўзининг беш "Олтин тўпи"дан тўрттасини айнан УЕФА Чемпионлар Лигасида чемпион бўлган йилларда қўлга киритган (2008, 2014, 2016, 2017), Мессида бу борада уч мавсумни қайд этиш мумкин (2009, 2011 ва 2015). Муболаға сифатида 2010, 2012 ва 2013 йилларни қайд этиш мумкин – Чемпионлар Лигасида бошқа жамоалар ва табиийки бошқа футболчилар ғолиб бўлган, аммо “Олтин тўп” шунда ҳам Роналду ёки Мессига топширилаверган. Энг хафа бўлган 2013 йилда Франк Рибери десак муболаға бўлмайди. Ўшанда "Бавария" сафида чемпион бўлган француз тарихий қарама-қаршилик даврида ҳам “Олтин тўп”га эга чиқиш мумкинлигини исботлашга жуда яқин келган, бироқ... Соврин Роналдуга насиб этган. Лео эса 2010 ва 2012 йилларда “Олтин тўп”га эга чиқа олганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим — ҳар икки йилда ҳам Испания терма жамоаси аввалига Европа кейин эса Жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Жаҳон Чемпионати. “Олтин тўп” эгасини аниқлашда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига боғликлик жуда ҳам катта эди, аммо Месси ва Роналду бу борада ҳам ўзига хос рекорд қайд этди десак бўлаверади. Улар Жаҳон Чемпиони бўлмасаларда, ўша чемпион бўлганларни ортда қолдира олишди.


Ўзингиз кўришингиз мумкин:
1998 йил. Жаҳон Чемпионати — Франция термаси. “Олтин тўп” — Зидан (Франция)
2002 йил. Жаҳон Чемпионати — Бразилия термаси. “Олтин тўп” — Роналдо (Бразилия)
2006 йил. Жаҳон Чемпионати — Италия термаси. “Олтин тўп” — Каннаваро (Италия)
2010 йил. Жаҳон Чемпионати — Испания термаси. “Олтин тўп” — Месси (Аргентина)
2014 йил. Жаҳон Чемпионати — Германия термаси. “Олтин тўп” — Роналду (Португалия)

Зидан, Роналдо ва Каннаваро мундиалдаги ғалабалари туфайли “Олтин тўп”га эга чиққанлар, аммо 2010 ва 2014 йилда соврин яна ўша Роналду ва Мессига насиб этган. Ваҳоланки, уларнинг термалари ғалабадан анча йироқ эдилар. Бу борада 2016 йилни ва Роналдунинг ғалабаларини эътироф этиб ўтиш лозим. Португалиялик аввалига “Реал” билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди, кейин Европа Чемпионатида мамлакат термаси билан қитъада тенгсиз деб топилди.

Икки фаворит — Роналду ва Салоҳ
Бириничидан, айнан Роналду ва Салоҳ ҳозирда қолганлардан бир бош устун ўйин кўрсатишмоқда. 2018 йилнинг дастлабки тўрт ойида 20дан зиёд бевосита голлар, ва 30дан ортиқ самарали ҳаракатлар амалга оширишди. Қойил қолмай илож йўқ! Айтайлик, ўзга сайёралик деб аталувчи Месси нега ҳисобдан чиқарилди дерсиз, лекин аргентиналикда бундай статистика йўқ. шу билан биргаликда Лео Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишга улгурди, бу эса аввалроқ айтиб улгурганимиздек муҳим роль ўйнайди. 11 йилда “Олтин тўп” ғолибларининг 73% — Чемпионлар Лигаси чемпиони.

Финалда “Реал” — “Ливерпуль” тўқнашувини кўрамиз. Демак, Салоҳ ва Роналдунинг ўзаро тўқнашувининг ҳам гувоҳига айланамиз. “Олтин тўп” учун курашдаги икки фаворитнинг беллашуви нейтрал мухлислар учун ҳам қизиқ бўлиши шубҳасиз. Роналду ва Салоҳ эса — “Олтин тўп” учун асосий номзодни аниқлаб олиш учун. Катта эҳтимол билан уларнинг иккиси ҳам кучли учликда бўлишади ва бири бош совринга эга чиқади, агар… Агар бўлажак Жаҳон Чемпиони масалага аралашмаса. 


Жаҳон Чемпионати. Мундиаль курашга ўз таъсирини ўтказа оладими?
Шубҳасиз, Жаҳон Чемпионати — жиддий курашлар майдони, шундай бўлсада, 2010 ва 2014 йилларда биз ғолиб жамоалар “Олтин тўп” учун номзодлар учлигини ўзгартирганига гувоҳ бўлганмиз, аммо ғолибни эмас. Чамамда, ўз термаси билан мундиалда ғолиб чиқиш етарли эмас шекилли. Бу ҳолатда футболчи нималарни ҳис қилиши ҳақида Иньеста, Хави ёки Нойердан сўраб кўриш керак. Аммо Зидан-1998 ёки Роналдо-2002 ни ҳам унутиш керак эмас. Демак, “Олтин тўп” учун чемпион бўлишдан ташқари, ярқ этиб кўриниш ҳам зарур. Месси ғолиб бўлиши, турнирда саккизта гол уриб Роналду билан ўзаро курашда ҳисобни 6:5 қилиши мумкин. Гризманн ҳам не-не орзулар билан ёздаги мусобақани кутмоқда, Германия термасининг асосий қахрамони ҳам ўзини ҳеч кимдан кам демайди, фақат агар немислар бош совринни ҳимоя қила олишса, Бразилия эсдан чиқмадими? Лекин жамоа асосий юлдузи Неймар жароҳат боис йилнинг деярли ярмини майдондан ташқарида ўтказиб юбормоқда. Умуман олганда Салоҳ ва Роналду ҳам ЖЧ-2018 вақтида “Олтин тўп” йўлида “очко” ишлай олишмайди деб ким айтди? Улар ҳам Россияга “музқаймоқ егани” бормайди-ку?!

Балки барчаси ҳеч ким кутмаган сценарий остида ўтар ва вазият ўзгариб кетар. Шубҳасиз, Жаҳон Чемпионати “Олтин тўп” учун курашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади, лекин бу эҳтимоллар назариясида, ҳозирча гапда холос.

Бугун эса сизу-биз Роналду ва Салоҳнинг қарама-қаршилигига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Soccer.ru сайтидан Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика