Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум News

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум

2025 йилги "Олтин тўп" учун номзодлар 7 август куни эълон қилинади, деб хабар берди "France Football".

Тақдирлаш маросимининг ўзи 22 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади.

Париж жамоасининг Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалабаси ва Испаниянинг Миллатлар Лигаси финалида Португалияга мағлуб бўлганидан сўнг Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун фаворитига айланди. Франциялик футболчи ўтган мавсум ПСЖ сафида 49 ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 15 та голга ассистентлик қилган. Дембеле парижликлар билан Чемпионлар Лигаси, чемпионат ва Франция Кубогида зафар қучди.

Ламин Ямаль ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 55 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. У ўз жамоаси билан учта титулни қўлга киритди – чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Яна бир даъвогар "Барселона" вингери Рафинья. Бразилиялик футболчи якунланган мавсум 57 ўйинда иштирок этиб, 34 та гол урди ва 25 та голли пас узатди. Шунингдек, у жамоа билан учта ютуққа эришди Є чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Йилнинг асосий индивидуал мукофотига асосий даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўринишда:

1. Усмон Дембеле (ПСЖ).

2. Ламин Ямаль ("Барселона").

3. Витинья (ПСЖ).

4. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль").

5. Рафинья ("Барселона").

6. Килиан Мбаппе ("Реал").

7. Жанлуижи Доннаррумма (ПСЖ).

8. Хвича Кварацхелия (ПСЖ).

9. Дезире Дуэ (ПСЖ).

10. Ашраф Ҳакими (ПСЖ).

Ўтган йили ушбу совринни Испания терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритганди. Кучли учликка, шунингдек, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем (иккиси ҳам "Реал") кирган эди.

"Олтин тўп" – ҳар йили Франциянинг "France Football" журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика