Latest news

14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  9 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0

"Олтин тўп" олмаган, аммо унга муносиб бўлган 7 юлдуз News

"Олтин тўп" олмаган, аммо унга муносиб бўлган 7 юлдуз

Ҳар йили футбол ташкилотлари ва нашрлари йилнинг энг яхши футболчиларини аниқлаб, уларга махсус соврин топширишади.

Уларнинг орасидаги энг машҳур ва нуфузлиси "Олтин тўп" ҳисобланади. France Football нашри топширадиган ушбу соврин барча футболчиларнинг орзуси, аммо баъзида "Олтин тўп" унга муносиб бўлмаганларга ҳам топширилади. Эътиборингизга "Олтин тўп"га лойиқ кўрсатиб, совриндан қуруқ қолган 7 юлдузни тақдим этамиз.



УЭСЛИ СНЕЙДЕР

Голландиялик ярим ҳимоячи 2010 йилда "Интер" сафида деярли барча совринларни қўлга киритди ва Голландия терма жамоаси билан ЖЧ-2010да 2-ўринни эгаллади, аммо соврин Лионель Мессига топширилди.


ФРАНК РИБЕРИ

Франциялик 2013 йилда "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди, УЕФАнинг йил футболчиси совринини қўлга киритди, бироқ "Олтин тўп"ни Криштиану Роналду уйига олиб кетди.


ТЬЕРРИ АНРИ

Афсонавий францияликнинг совринларига эътибор беринг: Европа ва жаҳон чемпиони, Чемпионлар лигаси, Англия, Франция ва Испания чемпионатлари ғолиби. Лекин "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаган.


АНДРЕС ИНЬЕСТА

Кўплаб футбол мухлислари ҳозиргача Иньестага берилмаган "Олтин тўп" - футбол оламидаги энг катта жиноят деб билишади.


ХАВИ

Хави 2009 ва 2011 йилларда "Олтин тўп" учлигига кирган, аммо ҳар сафар совринни Лионель Мессига беришган.


ЖАНЛУИЖИ БУФФОН

Буффон футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланади, 2006 йилда у "Олтин тўп"га эгалик қилиши мумкин эди, бироқ соврин унинг жамоадоши Фабио Каннаварога насиб этди.


АРЬЕН РОББЕН

Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг у "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак эди, аммо "Бавария" Франк Риберини қўллаб-қувватлади ва кучли учликка франциялик кирди. Бироқ тепароқда айтилганидек, соврин "Бавария" футболчисига топширилмади.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика