"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди
19 may 19:14
News
"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди
"Олтин тўп" ўтган йили эълон қилинганидек, УЕФА ҳамда France Football ва L’Équipe медиакомпанияларига эгалик қилувчи Groupe Amaury ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда. "Олтин тўп" мукофоти 1956 йилдан буён ҳар йили France Football томонидан топширилади ва футболчининг ажойиб ютуқлари ҳамда ноёб истеъдодини эътироф этиш учун бериладиган энг нуфузли мукофот ҳисобланади.
Франция пойтахтида ўтказиладиган маросимда 2024/25 йилги мавсум бўйича қуйидаги мукофотлар топширилади:
Эркаклар учун "Олтин тўп", аёллар учун "Олтин тўп", Копа соврини (21 ёшгача бўлган энг яхши эркак ва аёл футболчиларга), Яшин соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши дарвозабонга), Герд Мюллер соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги мавсумнинг энг яхши тўпурарига), Йохан Кройф соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийларга), шунингдек, L’Équipe ва Peace and Sport ташкилотлари томонидан ҳамжиҳатлик ҳаракатлари ёки ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлагани учун футболчиларга бериладиган Сократес мукофоти.
Ушбу мавсум мукофотлари учун номзодлар 6 август куни эълон қилинади.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments