Latest news

07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  0 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  0 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0

⚡️ КАРИМ МУСТАФО БЕНЗЕМА – 2022 ЙИЛГИ “ОЛТИН ТЎП” СОҲИБИ!!! News

⚡️ КАРИМ МУСТАФО БЕНЗЕМА – 2022 ЙИЛГИ “ОЛТИН ТЎП” СОҲИБИ!!!

Бугун, Парижда “Олтин тўп”ни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Соат 23:30 да асосий тантанали маросим бошланади, унда энг кучли 10 нафар даъвогар ва "Олтин тўп" соҳиби ҳамда маросимнинг бошқа совринлари маълум қилинди.

Шунингдек, бугун аёллар "Олтин тўп"и, энг яхши дарвозабон учун "Лев Яшин" мукофоти, энг яхши ҳужумчи учун "Герд Мюллер" мукофоти, энг яхши ёш футболчи учун "Kopa Trophy", энг яхши клуб мукофоти, шунингдек, "чемпионлар томонидан амалга оширилган бирдамликнинг энг яхши ҳаракатлари учун" Сократес номидаги соврин топширилди. 

Бу йил "Олтин тўп" биринчи марта календар йилида эмас, балки бир мавсумдаги кўрсаткичлар натижаларига кўра топширилди.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ ЯКУНЛАНДИ

Якуний бешлик:

Расман: Карим Бензема – 2022 йилги “Олтин тўп” соврини соҳиби!!! Унга совринни "Реал" афсонаси Зинедин Зидан тоширди!

Ундан олдин эса “Манчестер Сити” йилнинг энг яхши клуби сифатида тан олинди;

Асосий номинациядаги ғолибни аниқлаш қолди. Менимча, соврин кимга насиб этишини ҳамма билиб турибди) Топ-5 кетма-кетлиги тез орада эълон қилинади...

"Лев Яшин" соврини учун давогарларнинг якуний рўйхати;

“Реал” билан ёрқин мавсум ўтказган Тибо Куртуа энг яхши дарвозабон сифатида “Лев Яшин” номидаги мукофот соҳибига айланди;

“Олтин тўп-2022” давогарлар рўйхатида Тибо Куртуа еттинчи, Килиан Мбаппе олтинчи, Муҳаммад Салоҳ эса бешинчи ўринни эгаллади;

Ёзда “Бавария”дан “Барселона”га кўчиб ўтган Роберт Левандовскига мавсумнинг энг яхши тўпурари сифатида “Герд Мюллер” номидаги соврин топширилди;

Аёллар "Олтин тўп"и давогарлар ўнлиги ҳам аниқ;

"Барселона" аъзоси Алексия Путельяс қаторасига иккинчи йил аёллар футболида энг зўрига айланди;

Садио Манега "чемпионлар томонидан амалга оширилган бирдамликнинг энг яхши ҳаракатлари учун" Сократес номидаги соврин топширилди. У мазкур номинациядаги биринчи ғолибга айланди;

“Олтин тўп-2022” давогарлар рўйхатида Эрлинг Холанд ўнинчи, Лука Модрич тўққизинчи, Винисиус Жуниор эса саккизинчи ўринни эгаллади;

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави энг яхши ёш футболчи сифатида "Kopa Trophy" соврини эгасига айланди. Унга совринни жамоадоши Педри топширди;

23:30, Меҳмонлар келишда давом этмоқда. "Олтин тўп"нинг ҳисоб бўйича 66-маросими расман старт олди ва тез орада ғолибларни билиб оламиз!

Топ-10'га кирадиган футболчилар:

Карим Бензема («Реал», Франция)

Роберт Левандовски («Барселона» / «Бавария», Польша)

Садио Мане («Бавария» / «Ливерпуль», Сенегал)

Тибо Куртуа («Реал», Бельгия)

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср)

Винисиус Жуниор («Реал», Бразилия)

Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», Бельгия)

Лука Модрич («Реал», Хорватия)

Эрлинг Холанд («Манчестер Сити» / «Боруссия» Дортмунд, Норвегия)

Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция)

Йил футболчиси рўйхатида топ-10 дан пастки поғонани эгаллаган футболчилар:

11-ўрин. Сон Хён Мин («Тоттенхэм», Ж.Корея);

12. Рияд Махрез («Манчестер Сити», Жазоир);

13. Себастьян Аллер («Боруссия» Дортмунд / «Аякс», Кот-д′Ивуар);

14-15. Рафаел Леау («Милан», Португалия), Фабиньо («Ливерпуль», Бразилия);

16. Виржил ван Дейк («Ливерпуль», Нидерландия);

17-19. Луис Диас («Ливерпуль», Колумбия), Каземиро («Манчестер Юнайтед» / «Реал», Бразилия), Душан Влахович («Ювентус», Сербия);

20. Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед», Португалия);

21. Харри Кейн («Тоттенхэм», Англия);

22-24. Трент Александер-Арнолд («Ливерпулб», Англия), Филип Фоден («Манчестер Сити», Англия), Бернарду Силва («Манчестер Сити», Португалия);

25-30. Жоау Канселу («Манчестер Сити», Португалия), Дарвин Нуньес («Ливерпуль» / «Бенфика», Уругвай), Антонио Рюдигер («Реал» / «Челси», Германия), Кристофер Нкунку («Лейпциг», Франция), Йозуа Киммих («Бавария», Германия), Майк Менян («Милан», Франция).

⚡️ “Олтин тўп-2022”. Роналду 20-ўринда ва қолган поғоналардаги футболчилар ҳам эълон қилинмоқда

⚡️ Мане – 1995 йилдан бери илк бор “Олтин тўп” учун рўйхатда кучли учликдан жой олган биринчи африкалик

⚡️ “Олтин тўп”. Сон Хён Мин осиёлик футболчилар ичида рекорд қўйди  

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика