Latest news

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  3 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди News

⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди

Беларусь чемпионати 26-турида “Энергетик-БГУ” ўз майдонида “Белшина”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Баҳсда дублни расмийлаштирган Бобир Абдихолиқов жорий мавсум миллий биринчиликдаги голлари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда мусобақада яққол тўпурарлик қилмоқда. Шунингдек, 25 ёшли форвард Олтин бутса 2022/23 йилги мавсум учун рўйхатда кучли учликка қайтишга эришди. Ундан олдинда эса “Ман Сити” форварди Эрлинг Холанд (30 очко, 2 коэф.) ва “Будё-Глимт” вингери Амаль Пеллегрино (34,5 очко, 1,5 коэф.) бормоқда.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Беларусь Олий Лигасида бир мавсум давомида гол уриш бўйича Валерий Стрипйкисни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди.

1. Андрей Хлебосолов - 34 (1996, "Белшина", Беларусь)

2. Роман Василюк - 31 (2000, "Славия", Беларусь). 

3. Сергей Давидов - 25 (2001, "Неман", Россия) 

4. Роман Василюк - 24 (2007,  "Гомель", Беларусь)

5. Бобир Абдихолиқов - 23 (2022, "Энергетик-БГУ", Ўзбекистон)

“Энергетик-БГУ” чемпионат якунига қадар яна бешта учрашув ўтказади. Минскликларни олдинда 24 октябрь куни сафарда аутсайдер бўлиб турган “Днепр Могилев”га қарши баҳс кутмоқда. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида Европа Лигаси квалификациясига йўлланма берувчи 3-ўринда бормоқда. Пешқадам “Шахтёр Солигорск” билан орадаги фарқ эса атиги бир очкони ташкил этмоқда.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика