Latest news

12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  3 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  11 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  1 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0

Оловли августдан ким қандай чиқди, тақвим кимга қандай келганди? News

Оловли августдан ким қандай чиқди, тақвим кимга қандай келганди?

Ёзнинг чилласи, август ойида футбол чилласига айланиб кетди.

 Унда "Пахтакор", "Насаф" ва ОКМК жамоалари 8 тадан ўйин ўтказди. "Навбаҳор" ҳисобида эса 7 та. "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро икки маротаба қийин учрашувда майдонга тушган бўлсалар, ОКМК 2 маротаба ОЧЛ баҳсида қатнашди. "Навбаҳор" эса кучли рақибнинг уйига сафар қилди.


Август ойи "Пахтакор" учун омадли келди. Рақиблари каби жамоа мағлубиятга учради. Фақат шулардан 2 таси чемпионлик ўйинига таъсир қилмайдиган мусобақада, кубок ва суперкубокда. Чемпионатда битта мағлубият. Дуранг эса энг яқин таъқибчиси билан унинг майдонида. Ўзидан ўтиб кетган "Навбаҳор"ни эса сафарда мағлубиятга учратди. Бугун жамоа иккинчи ўринда турган жамоадан 7 очкога илгарилаб кетган. 


"Пахтакор" - Максим Шацких.

8 та ўйин. 4 та ғалаба, 1 та дуранг, 3 та мағлубият.


28.07.  "Олимпик" - "Пахтакор" 0:2

01.08.  "Динамо" - "Пахтакор" 3:2 (Кубок)

05.08.  "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:1

10.08.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

15.08.  "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

19.08.  "Пахтакор" - "Металлург" 1:0

24.08.  "Насаф" - "Пахтакор" 2:1 (Суперкубок)

29.08.  "Қизилқум" - "Пахтакор" 2:3 



Зич тақвимда "Навбаҳор" бошқаларга қараганда битта кам ўйин ўтказган. Биринчи даврани биринчи ўринда якунлаган жамоа оловли августда кўп очколарни ёндириб юборди. Ёмони шундаки, Бабаян жамоаси очколарни энг яқин икки тақибчисига бой берди, ўз уйида "Пахтакор" ва ОКМКга. 


"Навбаҳор" - Самвел Бабаян.

7 та ўйин. 3 та ғалаба, 2 та дуранг, 2 та мағлубият.


30.07. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 1:2

04.08. "Металлург" - "Навбаҳор" 1:1

10.08. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

14.08. "Арал" - "Навбаҳор" 0:2 (Кубок)

22.08. "Ал Вакра" - "Навбаҳор" 0:1 (ОЧЛ)

26.08. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:1

30.08. "Навбаҳор" - ОКМК 0:0



Сал қолса август Рўзиқул Бердиевни ишдан "оларди". Ой якунига етишига саноқли кунлар қолганида "Пахтакор"ни Суперкбокда мағлубиятга учратиб ўз ўрнида қолди. Кубок мураббийи бўлган Бердиев чемпионатда муҳим ўйинларда очко йўқотди. "Турон"га имкониятни бой бериб, ўз майдонида икки ўйинда дуранг қайд этди.


"Насаф" - Рўзиқул Бердиев.

8 та ўйин. 4 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият.


28.07. "Андижон" - Насаф" 0:0

01.08. "Насаф" - "Бухоро" 4:3 (Кубок)

05.08. "Турон" - "Насаф" 1:0

10.08. "Насаф" - "Бухоро" 1:0

15.08. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

19.08. "Насаф" - "Қизилқум" 0:0

24.08. "Пахтакор" - "Насаф" 1:2 (Суперкубок)

29.08. "Сурхон" - "Насаф" 1:2


Август ойи сал қолса ҳаммани ўз лавозимидан озод қиларди. Чемпионат ўйинлари ОКМКга омадсиз келди. Ўз майдонида "Сурхон"га мағлубиятга учраган Миржалол Қосимов битта ўйинда ғалаба қозониб, кейинги учтасида дуранг ўйнади. Футбол афсонасини ушлаб қолган ўйин ОЧЛ саралашидаги "Ал Араби"га қарши баҳс бўлди. Анча қийин ўйинда устунликка эришган ОКМК ишончли ғалабага эришди. 



ОКМК - Миржалол Қосимов.

8 та ўйин. 4 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият.


29.07.  ОКМК - "Сурхон" 2:3

02.08.  ОКМК - "Локомотив" 2:1 (Кубок)

06.08.  "Бунёдкор" - ОКМК 1:1

11.08.  ОКМК - "Олимпик" 2:1

15.08.  ОКМК - "Ал Сииб" 1:0 (ОЧЛ)

22.08.  Ал Араби - "ОКМК" 0:1 (ОЧЛ)

26.08.  ОКМК - "Нефтчи" 1:1

30.08.  "Навбаҳор" - ОКМК 0:0



Абдулазиз Искандаров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика