Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  4 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

«Олмос» соврини: Гейнрих август ойида учинчи бўлди News

«Олмос» соврини: Гейнрих август ойида учинчи бўлди

Қозоғистоннинг «Sports.kz» спорт портали 2011 йил март ойидан буён «Олмос» совринини таъсис этганди,

Унда премьер-лига клублари бош мураббийлари ва биттадан футболчилари овоз беришади. 2011 ва 2012 йилларда ўзбекистонлик Улуғбек Бақоев ушбу совринни қўлга киритганди. 2013 йил март ойида Мануэль Курто «Тараз», апрелда Марат Хайруллин «Актобе», май ойида Игорь Зенькович «Акжайик», июнда Тимур Кападзе «Актобе» ва июль ойида Александр Мокин «Шахтёр».  

Овоз натижаларига кўра август ойида «Шахтёр» ҳужумчиси Сергей Хижниченко энг яхши футболчи бўлди. У жами 28 очко жамғарди.

Иккинчи ўринни «Шахтёр»нинг 32 ёшли посбони Александр Мокин эгаллади. Мокин 20 очко тўплади.

Учинчи ўринни эса «Актобе»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Александр Гейнрих эгаллади. Футболчи чемпионатда «Қайрат» устидан қозонилган ғалабага ва Европа лигаси доирасидаги «Брейдаблик» тўсиғидан ўтишга катта ёрдам берди. Киевнинг «Динамо» клубига қарши ўйинларда эса Гейнрих клуб сафидаги энг яхши футболчи бўлди. Ҳамюртимиз 16 очко тўплади. 

Ўзбекистонлик футболчилардан Шавкат Саломов ва Тимур Кападзе ҳам овоз олишган.

Энг яхши легионерлар рўйхати қуйидагича: 1. Александр Гейнрих. 2. Роджер Каньяс. 3. Никола Василевич.

Овоз бериш якунлари:
1. Хижниченко Сергей «Шахтёр» — 28 (6,5,-)
2. Мокин Александр «Шахтёр» — 20 (4,2,4)
3. Гейнрих Александр (Ўзбекистон) «Актобе» — 16 (2,3,4)

14-18. Саломов Шавкат (Ўзбекистон) «Жетису» — 2 (-,1,-)
20-27. Кападзе Тимур (Ўзбекистон) «Актобе» — 1 (-,-,1)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика