Latest news

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  183 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  6 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  75 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

"Олмалиқ"қа бағишланган мақола. Жамоанинг кучи кучлилар билан ўйинда билинади News

"Олмалиқ"қа бағишланган мақола. Жамоанинг кучи кучлилар билан ўйинда билинади

Кеча олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" баҳси бўлиб ўтди.

Ўйинга келган мухлислар сонидан одамларнинг олий лигани соғинмагани билиниб турди. ПФЛ қайдномасида стадионга келганлар сони 678 нафар деб ёзилди. Аслида бундан кам бўлиши ҳам мумкин, балки кўпдир, ким билади дейсиз. 

Лекин гап бунда эмас, чунки биз Тошкентдаги ўйинларга мухлис кам келаётганига аллақачон кўникиб қолганмиз. Шу боис қачон стадион тўлсагина бундан ҳайратга тушсак керак. Кечаги беллашувни кўриб мени кам одам келганидан кўра ҳам "Олмалиқ" намойиш этган футбол ҳайрон қолдирди. 

Олий лига иккинчи давра бошланишини жамоалар бир ой кутишди. Бу орада соғинч бўлиши керак. Барибир расмий ўйинларнинг таъми бошқача бўлади. Бунда футболчилар очко учун, пул учун курашади. Профессионал бундай пайтда фақат ўйинни ўйлаб, ғалаба илинжида ҳаракат қилиши керак. Лекин кечаги баҳсда "Олмалиқ" иштирокида тузук футбол кўрмадик. 

Бу жамоанинг биринчи даврада "Локомотив"га қарши ўйинини кўргандим, ўша "Олмалиқ" - шу "Олмалиқ". Ўзгариш йўқ. Лекин жамоа бунгача 12 ўйиндан бери ютқазмай келаётганди. "Олмалиқ" ўз майдонида кучли тўртликнинг иккита вакилини мағлуб этди: "Насаф" - 1:0, "Пахтакор" - 2:0. Аммо сафарда "Локо" ва "Бунёдкор" билан кечган ўйинларда айтарли ҳеч нарса қила олмади. Шунинг учун ҳам ТТЗдаги баҳсда "Локомотив" бу рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча эса "Бунёдкор" 1:0 ҳисоби билан ютди. 

Кечаги ўйинда "Бунёдкор" яққол кучлилик қилди дея олмаймиз. Фақат уларда иштиёқ юқори бўлди ва бунда бош мураббийнинг роли катта. Кўриниб турибди, "Бунёдкор" футболчилари Қосимов учун ҳам югуриб ўйнашяпти, пиёда юргани йўқ. Лекин "Олмалиқ" ҳам Кумиков учун борини бериб ҳаракат қила оладими? Шахсан менга ютса-ютқазса футболни югуриб ўйнайдиган жамоалар ёқади. Натижа аввало Худодан, лекин футболчи майдонга тушганидан кейин югуриши шарт. Чунки югурмасанг ютмайсан, аччиқ ҳақиқат шунда. 

"Олмалиқ"нинг ўз майдонида "Бухоро"га қарши баҳсини кўриб ҳарҳолда маза қилгандим. Кураш, тезлик ва ғалабага ташналик. Лекин Тошкентга бошқа жамоа келдими? Нима учун кўп жамоалар Тошкентга келганда бирдан ўзгариб қолишади? Агар футболчилар "Тошкентда бизга ҳакамлар ўйин бермайди" деб ўйлашса, бу даврлар аллақачон ўтиб кетди. Ҳозир ҳакамлар анча эҳтиёткор бўлиб қолган, қолаверса агар жамоа зўр ўйнаса ҳакам ҳеч нима қила олмайди. Чунки ундаям бола-чақа бор, у ҳам ишсиз қолишдан қўрқади. 

Ҳамма гап жамоаларнинг ўзида. Улар ўйнашни хоҳлашмайди. Майдонга тушгандан кейин 90 дақиқа бир амаллаб ўтса бўлди деб хаёл қилишади шекилли. Тўғри, кечаги ўйинда баъзи эпизодлар бўлди, "Олмалиқ" ҳам гол уриши мумкин эди, лекин бутун ўйин картинасини оладиган бўлсак, жуда бир зерикарли футбол намойиш этган бўлиб чиқади. Бу энди мураббий кўрсатмасими ё футболчилар шунақа ўйнайдими, билмадик. 

Аслини олганда, Виктор Кумиков "Машъал" ва "Насаф"да ишлаб юрган кезларда ҳам унинг қўл остидаги жамоа, шиддаткор ва агрессив ўйнамаган. Доим пайт пойлаган ва рақибнинг хато қилишини кутган. Кейин стандарт вазиятларга алоҳида урғу берилган. Ҳозир "Олмалиқ" ҳам шу қўшиқни куйлаяпти. Лекин энди футбол ўзгарди, ўйинчиларнинг бутун майдон бўйлаб югуриши биринчи планга чиқди. Жамоа ютқазиб турган маҳал бундан жаҳли чиқиб икки борабар куч билан югурмас экан, кейинги ўйинларда янада қийин бўлиб бораверади. 

Х.Холиқов


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика