Latest news

13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди News

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди

Tags :  Олмалиқ
Бугун "Олмалиқ"нинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари якунланди.

15 декабрдан бошланган илк ўқув-машғулот йиғинимиз бугун "Локомотив"га қарши ўтказилган назорат ўйинидан сўнг якунига етди. Икки ҳафта давомида футболчилар асосан тикланиш машқларини ўтказишди. Шунинг билан биргаликда 3та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди.

Темирйўлчиларга қарши ўтказилган назорат учрашувида 17 нафар футболчи иштирок этди. Ислом Иномов ўтган баҳсда ортирган кичик жароҳати сабаб майдонга тушмади. Раҳматилло Бердимуродов, Сулейман Аҳмедкаримов ва Низомиддин Зиёвутдиновлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Ўртоқлик учрашуви 3:1 ҳисобида "Локомотив" ғалабаси билан якун топди. Жамоамиздан ягона голни Диёр Туропов киритди.

Ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда иштирок этишди.

"Олмалиқ" - "Локомотив" 1:3
Голлар:
Диёр Туропов 53 - Гнохере Кризо 14, 51, Маъмур Икромов 62 пенальти
"Олмалиқ": "Олмалиқ": Хуршид Ходжаев, Хуршид Мухторов, Темурлан Ерланов, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Диёр Туропов, Дилшод Жўраев, Муҳаммад Исаев, Дилшод Рахматуллаев, Дониёр Усмонов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Бобир Давлатов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Исмоилов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Қадамбой Нурметов.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Муҳаммад Гнонтча Коне, Бобур Йўлдошев, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Гнохере Кризо.
Захирадан майдонга тушганлар: Маъмур Икромов, Ислом Тўхтахўжаев, Тимур Усманов, Фаррух Ибрагимов, Бобир Тиллабоев.

Жамоанинг илк йиғинида иштирок этган Сулейман Ахмедкаримов, Азамат Аҳмедов ва Ҳожиакбар Ҳайдаровга жавоб берилди. Низомиддин Зиёвутдинов ёшлар жамоаси билан машғулотларни давом эттиради. Қадамбой Нурметов ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Иккинчи ўқув-машғулот йиғини 3 январдан 10 январгача яна Тошкентда бўлиб ўтади. 9 январда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, жамоа таркибига бир қатор футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика