Latest news

00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  11 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1

“Олмалиқ”дан мавсумолди тадбир (фотогалерея) News

“Олмалиқ”дан мавсумолди тадбир (фотогалерея)

Бугун “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг анжуманлар залида “Олмалиқ” жамоасининг мавсумолди тайёргарлигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда “Олмалиқ” жамоаси бошлиғи Ботир Мирзаев ҳамда бош мураббий Игорь Шквирин журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

Ботир Мирзаев: - Мавсумга тайёргарлик жараёнидан қўнглимиз тўлди. Бу йил жамоамиз ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Насиб қилса, ўз ўйинимиз билан олмалиқлик мухлисларни хурсанд қиламиз.

-   Янги стадион ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?
-   Олий лиганинг илк учрашувини Олмалиқдаги янги стадионда ўтказамиз. Барчангизни шу ўйинга таклиф қилиб қоламан. Майдон яхши ҳолатда. Майдон чимининг 70 фоизи табиий, 30 фоизи сунъий.

Игорь Шквирин: - “Олмалиқ” бу йил ўз тарихида биринчи марта хорижда йиғин ўтказди. Биз у ерда собиқ иттифоқдан ажралиб чиққан давлатлар клубларига қарши майдонга тушдик. Умуман олганда, йиғин ва жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди.

-   Туркия йиғини ҳақида нима дея оласиз?
-   У ерда яхши йиғин ташкил қилиш барча шароит мавжуд. Энг аввало табиий майдонлар бор. Бизда мавсумолди ўртоқлик учрашувлари кўпинча сунъий майдонда ўтказилади. У ерда эса табиий майдонларда тўп сурдик ва бу нарса футболчиларга ҳам маъқул келди. Қолаверса, спарринг рақиблар ҳам бирмунча кучлироқ бўлди.

-   Бу йилги вазифалар қандай?
-   Кучли бешликка киришни мақсад қилганмиз. Лекин биз учун энг муҳими муайян ўйин услубига эга бўлиш.

Савол жамоа бошлиғи Ботир Мирзаевга: - “Олмалиқ” бу йил “Joma”либосларидан фойдаланади. Нега айнан шу фирма танланди?
-   Чунки “Joma” бизга ҳар томонлама маъқул келди. Биз анча сифатли формаларни сотиб олдик. Футболчиларга ҳам ёқди.

-   Мавсумнинг очилиш ўйинига журналистлар учун Тошкентдан Олмалиққа транспорт ҳал қилиб беришнинг иложи борми?
-   Бу масалани ўйлаб кўрамиз. Менимча, буни уддалай оламиз.

-   Клуб қошида фаолият олиб бораётган футбол мактабининг бугунги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

-   Футбол мактабимизнинг бугунги фаолияти бизни сира қониқтирмаяпти. Албатта, биз ҳам таркибда кўпроқ ўз тарбияланувчиларимиз бўлишини хоҳлаймиз. Бунинг учун аввало мактаб яхши ишлаши керак.

Савол жамоа бош мураббийи Игорь Шквиринга: - “Олмалиқ”нинг бу йилги селекция сиёсати ҳақида гапириб берсангиз?
-   Икки нафар легионерни қўшиб олдик. Сербиялик Александр Алемпиевич билан тунислик Шакер Зуаги. Менга уларнинг ҳар иккиси ҳам маъқул келди. Қолаверса, маҳаллий ўйинчилардан Иқбол Акрамов, Шерзод Ҳакимов, Шавкат Муллажонов сингари футболчилар келиб қўшилди. Ўйлайманки, мавжуд таркиб билан ўз олдимизга қўйган мақсадга эриша оламиз.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика