Latest news

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Олмалиқда жадвалда ёнма-ён кетаётган жамоалар баҳси News

Олмалиқда жадвалда ёнма-ён кетаётган жамоалар баҳси

Бугун олий лиганинг 16-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Бухоро" баҳси бўлиб ўтади.

Олмалиқ шаҳрида кечадиган баҳс соат 19:30да старт олади. Ўйинни Равшан Эрматов бошқариб боради.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Олмалиқ" 8-ўринда (21 очко), "Бухоро" 7-ўринда (23 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 2 очко.
 
Таъриф: Олий лига турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоалар тўқнашуви. Жамоаларни икки очколик фарқ ажратиб турибди. Бугун Олмалиқда қизиқ ўйин бўлиши ктуилмоқда. Чунки иккала жамоа ҳам ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради.

Факт: "Олмалиқ" бунгача ўтказилган еттита уй учрашувидан олтитасини ғалаба билан тамомлаган. Жамоа фақат бир бор ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 15-7. "Бухоро" эса сафардаги етти ўйиндан иккитасида зафар қучган. Уч бор дуранг ўйнаган бўлса, икки марта мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 5-8.

Факт: Бухорода бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Қизиғи, иккала гол ҳам пенальтидан киритилган.
Олий лига, 1-тур.
«Бухоро» – «Олмалиқ» – 2:0.
Голлар:
Р. Мельзетдинов (66, пенальти), С. Нематов (90+3, пенальти).

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган ёшлар лигаси баҳсида "Олмалиқ" футболчилари 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика