Latest news

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

"Олмалиқ": "Торпедо-Белаз" билан дуранг News

"Олмалиқ": "Торпедо-Белаз" билан дуранг

Жамоамизнинг Жодино шаҳрида ўтказган ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади.

Учрашув аввалида Жодино шаҳри мухлислари тўрт ярим мавсум "Торпедо-БЕЛАЗ" бош мураббийи бўлган Игорь Криушенко билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти ҳамда ҳомийлар Игорь Николаевичнинг Белоруссия терма жамоасидаги фаолиятга омад тилашди ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этишди. 

Ўйин анча қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Гарчи дарвозани ишғол этиш ҳеч бир жамоага насиб этмаган бўлсада, стадионга тўпланган мухлислар томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйиннинг 60-дақиқасида бош ҳакам икки футболчини майдондан четлатди. Жамоамиздан Дилшод Жўраев, мезбонлардан Егор Зубович ўзаро қўпол ўйин намойиш этганлиги сабаб майдонни эрта тарк этди.

Эртага жамоамиз Минск ўқув-машғулот йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Жамоамизга Белоруссия чемпионатида 12-поғонада бораётган "Крумкачи" спарринг рақиб вазифасини ўтайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика