Latest news

11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  0 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  4 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  4 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  11 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  22 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг News

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг

"Олмалиқ" Анталияда ўзининг учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу гал Россия премьер лигаси вакили Грозний шаҳрининг "Терек" жамоаси рақиб бўлди.

Ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, майдонда ҳужумкор футбол намойиш этилди. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмаган "Олмалиқ" футболчилари анча фаол ўйин кўрсатишди. Жамоа ҳужумларидан бири самарасиз якунланган ҳолатда "Терек" футболчилари тезкор қарши ҳужумда гол уришга эришишди. Бу 42-дақиқага тўғри келди.

Иккинчи таймда ҳам ҳужумкорлик дастлабки таймдан кам бўлмади. 54-дақиқада Камолиддин Мурзоев рақиб хатосини гол билан жазолади. Баҳснинг 70-дақиқасида рақибимиз яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан икки дақиқа ўтиб жамоамиз ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган "Терек" аъзоси майдондан четлатилди. Келишувга кўра майдондан ҳайдалган футболчи ўрнига захирадан бошқа футболчи "Терек" сафини тўлдирди. Ҳисобда ортда қола бошлаган "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди. Бу ўйиннинг сўнгги дақиқасида Жаҳонгир Абдумўминов томонидан урилган гол билан якун топди. Якуний ҳисоб - 2:2.

Вазиятлар бўйича рақибдан бироз устунликка эришган жамоа футболчилари ўйиндан-ўйинга ҳамжиҳатлик ва шиддаткорликни оширишмоқда.

Ўйинда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.

"Олмалиқ": Темур Ғаниев, Саламат Қутибоев, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Ислом Иномов, Шавкат Саломов (Диёр Туропов, 46), Жаҳонгир Абдумўминов, Ғулом Ўрунов, Арслонмурод Омонов, Камолиддин Мурзоев (Азамат Исроилов, 75), Неманья Йованович.

Жамоа 1 мартга қадар Анталияда яна иккита назорат ўйини ўтказади. Навбатдаги ўйинлар санаси ва рақиблар ҳақида кейинроқ сайтимиз орқали хабар берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика