Latest news

00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  1 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  34

"Олмалиқ": "Қизилқум" мағлуб этилди, 7 февралда "Металлург" билан ўйнаймиз News

"Олмалиқ": "Қизилқум" мағлуб этилди, 7 февралда "Металлург" билан ўйнаймиз

Кеча "Олмалиқ" ўқув-йиғин машғулотлари доирасида навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Спарринг рақиб Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси бўлди. Ўйинда жамоамиз ҳар томонлама рақибдан устунлик намойиш этиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Зафар Полвонов дублга эришган бўлса, иккинчи  таймда Шерзод Ҳакимов, Зафар Тўраев (пенальти) ва Александр Лупашколар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Бунга зарафшонликлар Ғайрат Жумаевнинг голи билан жавоб қайтаришди. Учрашувда "Олмалиқ" таркибида қуйидаги футболчилар тўп суришди.

"Олмалиқ" (биринчи тайм): Мақсатмурод Шомуродов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Диёржон Туропов, Александр Алемпиевич, Санжар Шоаҳмедов, Сухроб Бердиев, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов.

"Олмалиқ" (иккинчи тайм): Никита Шквирин, Сарварбек Жўраев, Мартин Кавдански, Олег Шандрук, Азамат Исроилов, Иқбол Акрамов, Достон Абдураҳмонов, Зафар Тўраев, Александр Лупашко, Шариф Мирзаев, Шерзод Ҳакимов.

Мазкур ўйинда бетоблиги сабаб Дилявер Абибуллаев иштирок этмаган бўлса, Умиджон Хонимқулов, Аброр Каримов, Жамолиддин Қўчқоров, Умид Зуфаров, Қадамбой Нурметов, Дониёр Усмонов, Тимур Кагировлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Шунингдек, жамоа таркибида бўлиб турган Диёр Усмонхўжаев ва Абдумалик Тошпўлатов жароҳат сабабли машғулотларда ҳам иштирок этишмаяпти.

"Олмалиқ"нинг навбатдаги назорат ўйини 7 февраль куни Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика