Latest news

16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  0 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  0 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  4 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  6 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12

"Олмалиқ" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар News

"Олмалиқ" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

15 июнь куни олий лига 13-тур доирасида "Пахтакор" "Олмалиқ" меҳмони бўлади.

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ" охирги 8 учрашувда мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Жамоа ўз майдонида 5 беллашувда тўп ўтказиб юбормади. Охирги саккиз ўйинда фақат бир марта олмалиқликлар дарвозаси ишғол қилинган. Кетма-кет 4 жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Жамоамиз мезбонларнинг бу сериясига барҳам беришга интилади.

"Пахтакор"нинг терма жамоага чақирилган ўйинчилари 13 июндан таркибга қайтиб, учрашувга тайёргарлик кўраётганлар сафига қўшилишади. Беллашувни жамоамиздан Азим Аҳмедов ўтказиб юборса, мезбонлардан легионер ҳимоячи Владислав Касминин майдонга туша олмайди. Ҳар икки футболчи дисквалификацияга учраган.

Олий лига тарихида жамоалар 18 учрашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 13 ўйинда ғалабага эришган. 2 ўйин дуранг билан тугаган ва рақиб 3 бор муваффақият қозонган. "Олмалиқ" дарвозасига 28 гол урган "шерлар" 10 тўп ўтказиб юборишган. Олмалиқда кечган беллашувларда жамоамиз 7 ғалаба ва 2 мағлубиятни қайд этган.

Беллашувда Виктор Серазетдинов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум у Муборакда "Машъал"га қарши учрашувни бошқарган ва ўшанда "Пахтакор" 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Маъмур Саидқосимов ва Равиль Шояхметов ёрдамчи ҳакамлар вазифасини бажаришади.

Ёшлар таркиблари учрашуви 14 июнь, "Металлург" стадионида 17:45да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 15 июнь куни ОКМК стадионида 19:00да старт олади.

"ОЛМАЛИҚ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар
: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Владимир Штерн.


Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика