Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

"Олмалиқ": Ортга назар News

"Олмалиқ": Ортга назар

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоамизнинг ортда қолган йиллар давомида қайд этган кўрсаткичлари, статистикаси ва қизиқарли маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
2008 йил Олмалиқ шаҳри футбол мухлислари учун эсда қоларли йил бўлганди. Олий лигада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида биринчи лигада иштирок этиб келаётган ОТМК жамоасига элитада қатнашиш имкони берилди. Ўтган етти мобайнида кончилар жамоаси бу имкониятдан нечоғли самарали фойдаланганлиги жамоа томонидан қайд этилган кўрсаткичларда акс этиб турибди. Ким учундир бу баландпарвоз гап саналиши мумкин, бироқ олий лигадаги илк иштирокидан бошлаб жамоа футболчилари орасидан турли ёшдаги терма жамоаларимизга номзодлар етишиб чиқа бошлади.

Ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатларида Сухроб Султонов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов (БАА-2008), Фаррух Нурлибоев, Жавлон Гусейнов, Исроил Эргашев, Александр Лупашколар (Хитой-2010) қатнашишди. Жаҳон чемпионатларида жамоамиздан Достон Абдураҳмонов ва Зоҳир Пиримов (Миср-2009), Диёр Туропов (Туркия-2013) муносиб иштирок этди. Олимпия терма жамоасида ҳам бир қатор футболчилар "Олмалиқ"дан таклиф олишди.

Шунингдек, мамлакат миллий терма жамоаси таркибида ҳам кончилар вакиллари пайдо бўла бошлади. Шавкат Муллажонов, Зоҳир Пиримов, Олег Зотеев, Санжар Шоаҳмедов, Диёр Туропов, Азамат Исроиловлар турли йилларда терма жамоа сафида майдонга тушишди. Бу каби кўрсаткичлар "Олмалиқ"да давомий бўлишига шубҳа йўқ. Негаки жамоада ўзбек футболида ўз ўрни ва мавқеига эга Игорь Шквирин бош мураббийлик қилаётган бўлса, унга катта мураббий лавозимида Геннадий Денисов кўмаклашмоқда. Юқорида тилга олинган иқтидорлар айнан мана шу дуэт томонидан кашф этилган десак, асло муболаға бўлмайди.

Бу йил жамоамиз таркиби сезиларли даражада ўзгариши кутилмоқда. Бундан жамоанинг ашаддий мухлислари хавотирга тушишаётгани ҳам бор гап. Аммо элитада ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлиб бораётган "Олмалиқ" ўсишда давом этади. Кетган футболчилар ўрни муносиблари билан тўлдирилади. Насиб этса бу йил ҳам жамоа шиддатли ва мазмунли ўйин намойиш этиб ўз мухлисларини қувонтиради.

Энди жамоа томонидан қайд этилган қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз. Ўтган етти мавсум давомида жамоамиз олий лигада 190 учрашув ўтказди. Шундан 67 тасида зафар қучган кончилар 40 ўйинда дурангга имзо чеккан бўлишса яна 87 баҳсда рақиб уч очко эгасига айланган.

Учрашувларда жамоамиз рақиблари дарвозасини 266 марта ишғол этган ва 285 марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. Урилган 262 гол 48 футболчи томонидан амалга оширилган. Яна тўрт голга эса рақиб жамоа вакиллари муаллифлик қилишган. "Олмалиқ" 46 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олган. 55 баҳсда эса рақиб дарвозасига гол ура олмаган. Голлардан 175таси ўз майдонидаги баҳсларда, 91таси меҳмондаги ўйинларида урилган.

Жамоа ўз майдонида 106та гол ўтказиб юборган ва қолган 179 гол сафарда қайд этилган. Жамоа сафида жами 103 нафар футболчи ўйинларда иштирок этган. Жамоа гвардиячилари ва тўпурарлари рўйхати расмий сайтимиз бош саҳифасида жойлашган. Айни вақтда 147 ўйинда иштирок этган Зоҳир Пиримов етакчи бўлиб турган бўлса, тўпурарлар рўйхатини Мўйдин Мамазулумов 37 гол билан бошқармоқда.

Етти йил давомида жамоамиз томонидан 25 марта пенальти тепиш имкони берилган бўлса, шундан 8тасида футболчиларимиз мўлжалда адашишган. Ўтказилган ўйинларда 298 марта огоҳлантирилган футболчиларимиз, 18 марта қизил карточка билан сийланишган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика