Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Олмалиқ": Назорат ўйинлари якунига етди News

"Олмалиқ": Назорат ўйинлари якунига етди

"Олмалиқ"нинг Тошкентда давом этаётган ўқув-йиғин машғулотлари режа асосида кечмоқда.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Олмалиқ" 3та ўртоқлик ўйини ўтказиб, таркибни ҳар томонлама назоратдан ўтказиб олди. Дастлабки учрашувда "Нефтчи"га 0:3 ҳисобида имконият бой берилганлигини ёзгандик. Иккинчи учрашувда Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўтган ўйинда якуний ҳисоб 5:2 бўлди. Дастлабки бўлимда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ҳикмат Ҳошимов пенальтидан "Металлург"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Сардор Расулов ҳисобни 2тага оширди. Шундан сўнг, ташаббус "Олмалиқ" томонга ўтди. Зафар Полвонов икки дақиқа ичида дублга эришиб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда бекободликлар таркибни тўла алмаштиришди. Бироз ёшарган таркиб жамоамиз ҳужумларига дош бера олмади. Санжар Шоаҳмедов, Шахбоз Эркинов ва Маъмуржон Абдуллаевлар биттадан гол уриб якунда "Олмалиқ"нинг ғалабасини таъминлашди.

Учинчи назорат ўйини Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши кечди. Бу баҳсда бироз бетоблиги сабаб Евгений Гоголь иштирок этмади. Ўйин анча шиддатли ва хафвли вазиятларга бой бўлган эрсада, биринчи таймда ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда Азамат Исроилов ҳисобни очди. Бироқ кўп ўтмай динамочилар қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришга эришишди.

Жамоа машғулотларни 2 августгача Тошкентда давом эттиради. "Сўғдиёна" билан ўтадиган иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик Янгиерда давом эттирилади. Жамоа футболчилари 30 июль куни тиббий кўрикдан ўтишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика