Latest news

19:13Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор". Асосий таркиблар маълум  0 19:00Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  1 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:15Про лига. "Олимпик" - "Локомотив" (онлайн натижа)  1 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  0 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  3 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  1 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  50 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин бошланди, бугун "Металлург" билан ўйин News

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин бошланди, бугун "Металлург" билан ўйин

Кеча "Олмалиқ" Тошкентда ўз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига тўпланди.
Ўзбекистон меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоа, машғулотларни одатдагидек Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда олиб бормоқда. 15-27 январь кунлари ўтказилган йиғиндан сўнг жамоа сафини бир қатор футболчилар тарк этишди. Элбек Очилов, Акмал Бозоров, Сайдулла Раҳматов ва Нурлибек Таласбаевлар кўрикда бўлиб туришганди. Шунингдек, молдовалик футболчи Адриан Кашкавал ҳам ўз юртига жўнаб кетди. Унинг жамоамиз сафига қўшилиши ёки қўшилмаслиги яқин кунларда ҳал бўлади.

Куннинг иккинчи ярмида ўтган машғулотларда қуйидаги футболчилар иштирок этишди: дарвозабонлар Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Тимур Ғаниев, Шохруҳ Эшбўтаев, ҳимоячилар Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Ислом Иномов, Саламат Қуттибоев, Абдумалик Тошпўлатов, Евгений Гоголь, ярим ҳимоячилар Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов, Суннатилла Мамадалиев, Азамат Бобожонов, Муҳаммад Исаев, Никита Павленко, Зоҳир Пиримов, ҳужумчилар Ислом Исоқжонов, Маъруф Тиллаев, Дониёр Исмоилов, Неманья Йованович.

Диёр Туропов ва Жаҳонгир Абдумўминов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-22)га чақирилган. Улар терма жамоа таркиби билан Таиландга жўнаб кетишди.


Бугун "Олмалиқ" Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат ўйини ўтказади.

Ўйин соат 15:00да Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика