Latest news

19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ"  1 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  3 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  3 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  3 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  13 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  3 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  8

"Олмалиқ" - "Металлург" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари News

"Олмалиқ" - "Металлург" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Металлург" учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари ўйин ҳақида фикрларини билдиришди.
Игорь Шквирин, «Олмалиқ» бош мураббийи: «Бу икки жамоа ўртасидаги ўйинлар ҳар доим дербига мос шиддатли ва голларга бой тарзда ўтади. Бугун ҳам шунга гувоҳ бўлдик. Гол ўтказиб юборилгач, ўйинни ўзгартиришга ва ҳисобни ўз фойдамизга ўзгартира олдик. Умуман олганда бугун жамоамиз таркиб борасида жуда кўплаб йўқотишлар гирдобида қолганди. Достон Абдураҳмонов, Обид Жўрабоев, Мақсатмурот Шомуродовларда дисквалификация бўлса, Азамат Исроилов, Баҳром Юлдашев ва Тимур Кагировларда жароҳат бор эди. Кейинги ўйинларда таркиб тўлиқ бўлишидан умидвормиз».

Рустам Мирсодиқов, «Металлург» бош мураббийи: «Жамоамиз таркибида кўплаб ёш футболчилар тўп сурмоқда. Уларнинг айни пайтдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман. Натижа ижобий бўлмаётганлигига ёшларда тажриба йўқлиги сабаб бўлмоқда. Бухорода ҳам, бу ерда ҳам ҳисобни биз очсак-да, ғалабани ушлаб қола олмадик. Жамоамиз олдига ҳар доим чиройли ўйин кўрсатиб, бекободлик мухлисларни хурсанд қилиш вазифаси юкланган. Кейинги ўйинларда яхши ўйин намойиш этиб, ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз».
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика