Latest news

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  28 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

"Олмалиқ": Иккилар ҳақида News

"Олмалиқ": Иккилар ҳақида

Жамоамиз 2-турда Қаршининг "Насаф" жамоаси билан учрашди.

Ўйиндан аввал, сизларга бу баҳс бош ҳаками "Олмалиқ" иштирокида 22-ўйинни бошқаришини ва ўзининг 222-ўйинини ўтказишини ёзгандик. Рақамлар ўхшашлиги бу турда жамоамиз фаолиятида ҳам қайд этилди. "Олмалиқ" "Насаф"га қарши ўйинда олий лигадаги 222-учрашувини ўтказди.

Жамоа ўз тарихида иккинчи марта мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади. Биринчиси 2010 йилда кузатилганди. Ўшанда жамоамиз сафарда "Андижон"га 2:3 ва "Нефтчи"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Қаршиликлар билан ўйинга қадар жамоамизнинг ўз майдонидаги мағлубиятлари 22та эди. Иккинчи марта "Насаф" Олмалиқда икки тўп фарқи билан зафар қучди. Худди шунингдек, Владислав Цейтлин бош ҳакамлигида жамоамиз иккинчи марта ўз майдонида мағлуб бўлди. Дарвоқе, Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади. Насафчилар охирги марта 2013 йил 8 мартда "Бунёдкор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. Олмалиқдаги ўйинни ҳисобга олганда "Насаф" 9-ўйинда ижобий натижага эришди. 9 ўйиндан 8таси ғалаба ва яна биттаси дурангдан иборат.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика