"Олмалиқ" бугун Чимёнда йиғинни бошлади
10 jul 2013 18:38
News
"Олмалиқ" бугун Чимёнда йиғинни бошлади
Биринчи даврани 6-ўринда якунлаган "Олмалиқ" иккинчи даврага янада пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, йиғинни бошқа клубларга нисбатан эртароқ бошлашга қарор қилди.
Бугун жамоа ўз қароргоҳида йиғилди ва Чимёнга йўл олди. У ерда мураббийлар асосан футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга эътибор қаратади. Яъни тўпсиз машғулотлар ўтказилади, югуриш ва кросс. Клуб матбуот котиби Бахтиёр Шириновнинг бизга берган маълумотига кўра, "Олмалиқ" Чимёндан 16 июль куни қайтади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил берилади ва 18 июльдан бошлаб Тошкентда йиғиннинг навбатдаги босқичини бошлайди. Пойтахтда "Олмалиқ" камида учта синов-назорат баҳсида иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган. Бу борада "Бухоро", "Металлург" ҳамда "Динамо" жамоалари рақиб сифатида танланган.
Таркибда айтарли жиддий ўзгаришлар қилинмайди. Кетганлар ўрнига кўпи билан икки нафар ўйинчи жалб этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа иккинчи даврани илк учрашувини 4 август куни Жиззахда ўтказади. Унгача жамоа Тошкентда бўлади.
Исломбек Рустамбеков.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments