Latest news

22:58ПСЖ ва "Тоттенхэм"нинг Европа Суперкубоги учрашуви учун таркиблари аниқ!  0 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  9 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  23 21:35ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  1 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  12 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0

"Олмалиқ": 10 нафар футболчи кетди, Наумов ва Бердимуродов келди News

"Олмалиқ": 10 нафар футболчи кетди, Наумов ва Бердимуродов келди

"Олмалиқ" кечадан Олмалиқ шаҳрида янги мавсум тайёргарлигини давом эттира бошлади.

"Олмалиқ"нинг дастлабки йиғини декабрь ойида бўлиб ўтганини хабар берган эдик. Иккинчи йиғин 4 январдан 13 январга қадар давом этади. Жамоа аъзолари 8 январь куни тиббий кўрикдан ўтади. 10 январда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган. Таркибдаги ўзгаришлар борасида айтадиган бўлсак, жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди. Улар Валерий Фомичёв, Тимур Ғаниев, Сарваржон Жўраев, Сахоб Жўраев, Обид Жўрабоев, Ғулом Ўрунов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Неманья Йованович ва Алишер Шоғуломовлардир. Бу футболчиларга "Олмалиқ" жамоаси натижаларига қўшган ҳиссалари учун ташаккур билдирамиз ва кейинги фаолиятларида омад тилаймиз.

Жамоанинг бугунги машғулотларида 25 нафар футболчи иштирок этди. Биринчи йиғинда кўрикда бўлган уч нафар футболчи Фаррух Ахунов, Дониёр Иномов ва Роберт Жилин бу гал машғулотларга чақирилмади. Машғулотларга жамоамиз аъзолари икки дарвозабон Никита Шквирин ва Максим Криушев ҳамда олимпия терма жамоаси йиғинида бўлган Диёр Туропов ва Дониёр Исмоиловлар қўшилишди. Шунингдек, яна бир посбон Михаил Наумов, ҳимоячи Раҳматилло Бердимуродов, ярим ҳимоячи Дилшод Файзиев ("Намуна", Тошкент), ҳужумчи Тимур Эргашев ("Чуст-Пахтакор")лар ҳам "Олмалиқ" таркибида янги мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда.

Бундан ташқари, жамоа мураббийлар штабига ўтган мавсум Ғузорнинг "Шўртан" жамоасида фаолият олиб борган Жамшид Умаров қабул қилинди. Жамшид Хуршидович жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика