Latest news

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  13 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  28 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди" News

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов Яманга қарши ўтган учрашув (1:0) ҳамда кейинги ўйинлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

– Яманга қарши учрашув ҳақида нима дея оласиз?

– Биринчи турда осон бўлмаган ўйинда қатнашиб, ғалаба қозондик. Биринчи бўлим тўлиқлигича бизнинг назоратимиз остида ўтди. Гол уришга эришдик, вазиятлар ярата олдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, лекин охирги дақиқаларда рақибимизда ҳам имкониятлар бўлди. Чунки рақиб ҳам мусобақага яхши тайёргарлик кўрган ва улар ҳам ғалаба учун курашишга ҳаракат қилиб кўришди. Биз учрашувда ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Бироқ хатоларимиз устида ишлаб, ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

– Индонезия ва Эронга қарши ўтадиган кейинги учрашувлар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди. Эрон ўз имкониятларидан фойдаланиб, 3 очкони қўлга киритди. Улар билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Бу иккита учрашувда ҳам ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

– Сиз 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубогида ҳам иштирок этгансиз. Бугунги кунда U-20 сафида ҳам ҳаракат қиляпсиз. Ҳар икки турнирнинг ўхшашликлари ва фарқлари қандай?

– Иккала ёш тоифасидаги мусобақа ҳам ўзига яраша қизиқ ва мураккаб. Бошқа жамоаларда ҳам биз сингари U-17 да тўп тепиб, ҳозирда U-20 жамоаси сафидан ўрин олган футболчиларни кўряпмиз. Чемпионат юқори савияда ва унда кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика