Latest news

16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  0 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  0 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  6 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  5 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  5 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  11 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1

Олий лига. Ёнма-ён ўринларда бораётган жамоалар баҳси News

Олий лига. Ёнма-ён ўринларда бораётган жамоалар баҳси

Бугун олий лигада яна учта учрашув бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади.

Олий лига, 14-тур. 26 июнь
ПАХТАКОР - ОЛМАЛИҚ

Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин
Бошланиш вақти: 19:20

Жадвалдаги ўрни: "Пахтакор" 7-ўринда (21 очко), "Олмалиқ" 8-ўринда (18 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 3 очко.

Таъриф: Бу ўйинга бемалол турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоалар тўқнашуви таърифини берсак бўлади. Негаки "Пахтакор" еттинчи, "Олмалиқ" эса саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Тошкентда мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳси доим қизиқ кечган ва бугун ҳам шундай бўлса ажаб эмас. Яна шуни айтиш мумкин, иккала жамоа ҳам мавсумни бир текис ўтказа олмаяпти. Имкониятлар борасида эса қайсидир томонни алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин.

Факт: Ўз майдонида еттита учрашув ўтказган "Пахтакор" шундан бештасида зафар қучди. Жамоа бир бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлубиятга учраган. Умуман олганда. "Пахтакор" охирги бешта баҳснинг учтасида ютқазиб, икки бор ғалабага эришди. 12-турда "Олмалиқ" жорий мавсум ҳисобидан сафардаги илк ғалабасини нишонлади. Бунгача сафарда олтита ўйин ўтказган Шквирин шогирдлари фақат мағлуб бўлишганди.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Олмалиқ" (Ёшлар лигаси) баҳсида "пахтакорчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика