Latest news

12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  1 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  7 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда? News

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда?

Хабарингиз бор, миллий терма жамоа ўйинлари сабаб эндиликда Олий Лига баҳсларида қисқа муддатли танаффус юзага келди.

Шу пайтга қадар миллий чемпионатимизда жамоалар 18 тадан учрашув ўтказишга улгуришди. Қуйида айни пайтда тўпурарлар баҳсида кимлар етакчилик қилаётгани хусусида маълумот бериб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев мавсум бошиданоқ тўпурарлар “пойгаси”да яккапешқадамликни қўлга олганди. Марат илк турларданоқ кетма-кет голлар уриб, ўз ҳисобидаги голлар сонини анчага етказиб олганди. Бироқ футболчи биринчи давра сўнггига келиб жароҳат олди ва бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шундай бўлса-да, миллий терма жамоамиз аъзоси иккинчи давранинг илк ўйинлариданоқ яна ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш эта бошлади.

Ҳозирда Марат Бикмаевнинг киритган голлари сони 16 тани ташкил этмоқда. Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Локомотив”нинг пенальтилар тепиш борасида етакчи “мутахассиси” вазифасини қойилмақом тарзда уддалаб келаётган Бикмаев 16 та голнинг 5 тасини 11 метрли жарима зарбасида киритган.

 

Тўпурарлар баҳсида Бикмаевнинг энг яқин таъқибчиси – “Насаф” ҳужумчиси Драган Черан саналади. У ҳозирга қадар 10 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган. “Сўғдиёна” аъзоси Санжар Рашидов эса 9 бор муваффақият қозонган.

Шунингдек, 3 нафар футболчилар – Илҳом Юнусов, Зоҳид Абдуллаев ва Иван Нагаев 7 мартадан гол уришга эришишган.

6 бор рақиб дарвозабонларини ҳафа қилган ижрочилар орасида “Локомотив”дан Мурод Бобожонов ҳам бор. “Темирйўлчилар”дан Жалолиддин Машарипов 5 марта тўп киритган.

 

Жамоамиз сардори Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан гол уришга муваффақ бўлишган.

“Локо” вакилларидан Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев, Азиз Амонов ва Олег Зотеевлар 1 мартадан муваффақият қозонишган.

Умумий ҳисобда “Локомотив” футболчилари 43 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишган. Бу борада ҳам “Локомотив” яккапешқадам бўлиб турибди. Жамоамизда тўплар нисбати +31ни ташкил этмоқда.

 

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив”дан ташқари фақатгина “Бухоро” 30 марта гол урган. Бошқа ҳеч бир жамоа ҳозирча 30лик довондан ошгани йўқ.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика