Latest news

23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  0 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  141 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5

Олий лига. Ўтган турда ғалаба қозона олмаган жамоалар баҳси News

Олий лига. Ўтган турда ғалаба қозона олмаган жамоалар баҳси

Бугун олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини синовдан ўтказади. 

Олий лига, 11-тур. 

"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

Бошланиш вақти: 19:00

Ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 2-ўринда (26 очко), "Қизилқум" 5-ўринда (18 очко)

Очколар орасидаги фарқ - 8.


Таъриф: Чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Бунёдкор" олий лиганинг бу йилги "сюрприз" жамоаларидан бири "Қизилқум"га қарши. "Бунёдкор" олий лигада ҳали ютқазмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири - "Локомотив". "Қизилқум" эса бу мавсумдан анча курашувчан жамоага айланди. Жамоа таркибида яхши футболчилар етарли. Айнан маҳоратли ўйинчилар эвазига "Қизилқум" рақибига жиддий қаршилик қилиб кўради. 

Факт: Кетма-кет олтита ўйинни ғалаба билан якунлаган "Бунёдкор" ўтган турда дуранг қайд этди. Жамоа "Насаф" билан 1:1 ўйнади. "Бунёдкор" ўз майдонида бир марта дуранг ўйнаб, қолган беллашувларда зафар қучган. "Қизилқум" эса дастлабки беш турда мағлубият нималигини билмади ва кейинги иккита турда ютқазиб қўйди. Охирги икки турда эса жамоа тўрт очко жамғарди. 

Эслатма: Кеча ўтказилган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (Ёшлар лигаси) баҳсида ёш "қалдирғочлар" 5:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика