Latest news

16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  6 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1

Олий лига. "Металлург" ўз уйида "Бухоро"га ютқазди News

Олий лига. "Металлург" ўз уйида "Бухоро"га ютқазди

Олий лиганинг 8-турида "Бухоро" Бекободда "Металлург"дан устун келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалари мезбонларнинг катта устунлиги остида ўтди. Меҳмонлар дарвозаси ёнида кетма кет ҳужумлар ташкил этган бекободликлар босимни оширишга муваффақ бўлишди. 6-дақиқада майдон эгалари ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримов чап қанотдан жарима майдонига кирмасдан кучли зарба берди. Акмал Турсунбоев катта қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди. Иккинчи темп билан давом эттирилган ҳужум эса ноаниқ зарба билан интиҳо топди. Меҳмонларнинг биринчи хавфли қарши ҳужуми 9-дақиқада содир бўлди. Санъат Шихов чап қанотдан ажойиб дриблинги билан майдон эгаларининг икки нафар ҳимоячисини алдаб, тўпни дарвоза яқинига етказиб берганди. Бўйчан Суҳроб Султонов ҳужумчиларга имконият қолдирмасдан тўпни эгаллаб олди.

Шундан сўнг ўйин бироз тенглашди. Майдон марказида устунликни қўлга олиш учун позицион ўйин кетди. Баъзи ҳолатларда меҳмонлар хавфли ўйинлари билан маҳаллий футболчиларни тўхтатиб қолишга уринишди. Жумладан, 18-дақиқа Зоҳид Пиримовнинг майдон марказида Дилмурод Каримовга нисбатан қўполлигини ҳакам кечирмади ва унга сариқ карточка кўрсатди. Жаримадан бошланган комбинацияни яна Дилмурод Каримов кучли зарбаси билан якунлашга уриниб кўрди. Бу сафарги ҳужум анча хавфли кўриниш олди. Аввалига Каримовнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни майдонга қайтариб юборганди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Сулаймонов тўпни Исоқжоновга оширди, у эса ўз навбатида жарима майдони ичида турган Зоҳид Абдуллаевга тўпни ташлаб берди. Бироқ “Металлург” тўпурарининг зарбаси ноаниқ бўлди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида бухороликларнинг тезкор қарши ҳужуми эса гол билан якунланди. Зоҳид Пиримов тўпни қанотдан жарима майдони ичига узатди. Бекободлик ҳимоячилар қуршовида турган бўлишига қарамасдан Баҳриддин Ваҳобов боши билан тўпни дарвоза тўрига йўллади – 0:1.

Гол ўтказиб юборгандан кейин майдон эгалари янада катта куч билан олға ташланишди. Бироқ меҳмонлар дарвозабони ва ҳимоя чизиғи вакиллари ишончли ўйнашмоқда ва танаффусчага улар устунликни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Иккинчи таймни ҳам мезбонлар ҳужумкор руҳда бошлашди. “Бухоро”нинг қарши ҳужумлари эса унданда хавфли бўлаяпти. 58-дақиқада Владимир Баенко яқин масофадан дарвозани ишғол этишга уриниб кўрди. Зарба бироз ноаниқ бўлди.

64-дақиқада Исломбек Исоқжоновнинг чап қанотдан тўпни бироз айлантириб берган зарбаси анча хавфли бўлди. Тўп дарвозанинг юқори бурчагига бораётганида дарвозабон уни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 65-дақиқада Суҳроб Неъматов майдонга тушганди. У биринчи қарши ҳужумдаёв гол киритди ва “Бухоро”нинг устунлигини мустаҳкамлади – 0:2.

Мезбонларнинг кетма кет ҳужумлари ниҳоят 83-дақиқада гол билан якунланди. Жарима майдони ичида Алишер Зиёвуддиновдан тўпни қабул қилиб олган Зоҳид Абдуллаев фарқни қисқартирди – 1:2.

Сўнгги икки мавсумдаги кўнгилсиз анъана яна давом этди. “Металлург” 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.


«Металлург» (Бекобод) – «Бухоро» (Бухоро) 1:2
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Абдурахмонов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Голлар: Зоҳид Абдуллаев (83) – Баҳриддин Ваҳобов (36), Суҳроб Неъматов (66).

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 3. Вусол Магеррамов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов,  7. Дониёр Одилов, 8. Аюбхон Нўъмонов (19. Алишер Зиёвуддинов, 56), 11. Муроджон Тошматов (13. Санжар Қодирқулов, 52), 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Исломбек Исоқжонов.
Заҳира: 1. Зафар Сафоев, 11. Муродбек Тошматов, 20. Достонбек Турсунов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Дониёр Исмоилов, 95. Тимур Усмонов.

“Бухоро”: 12. Акмал Турсунбоев, 2. Элбек Равшанов (7. Суҳроб Неъматов, 65), 5. Кирилл Пасечник, 9. Нозим Умуров, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 11. Санъат Шихов, 23. Зоҳид Пиримов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 46), 27. Роббим Ҳасанов, 28. Эргаш Исмоилов, 77. Иван Нагаев (17. Алишер Шоғуломов, 46).
Заҳира: 1. Эркин Жабборов, 20. Ислом Холиқов, 44. Миржалол Жумаев, 96. Акобир Тўраев.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Одилов – Зоҳид Пиримов.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика