Latest news

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Олий лига энди "Ўзбекистон Суперлигаси" деб аталади, формат ҳам ўзгаради News

Олий лига энди "Ўзбекистон Суперлигаси" деб аталади, формат ҳам ўзгаради

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра футбол бўйича Олий лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси” деб аталади. Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланади.

Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38та тур ўйинлари бўлиб ўтади. 12та жамоа 33та тур ўтказгач, 2та гуруҳга бўлинишади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик учун, 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса Суперлигада қолиш учун яна 5та тур ўтказишади.

38-турдан сўнг очколар бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоа чемпионликка эришади. 12-ўринни эгаллаган жамоа ПРО-лигага тушиб кетади. 11-ўринни эгаллаган жамоа эса ПРО-лигада 2-ўринни қўлга киритган жамоа билан иккита плей-офф учрашувини ўтказади. Ғолиб жамоа Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон ПРО-лигасида 16та жамоа иштирок этади. Иккита даврадан иборат мусобақада жами 30та учрашув бўлиб ўтади. 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 2-ўрин эгаси эса Суперлиганинг 11-ўриндаги жамоаси билан 2та плей-офф учрашувини ўтказади.

Rating: +149   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика