Latest news

14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  12 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  31 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  3 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта олий лигада 8-тур баҳслари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз ижодкорлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозага "Олмалиқ" клуби посбони Хуршид Ходжаевни лойиқ деб топдик. Ушбу посбон Фарғонада "Нефтчи" билан учрашувда ўзидан яхши таассурот қолдирди. Унинг дарвозасига рақиблар фақат бир марта, пенальтидан гол ура олишди холос. Ходжаев бундан ташқари ўтган турларда ўз дарвозасидан гол ўтказмаганди.



"Бухоро" сардори Владимир Баенко "Металлург" билан учрашувда фаол ўйнади. "Бухоро" Бекободдан ғалаба билан қайтишидан айнан Баенконинг хиссаси жуда катта бўлди.



"Қизилқум" ўз майдонида "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу куни мезбонлар сафида Файзулло Қамбаров ҳимояда мустаҳкам турди. Қаршиликлар фақат пенальтидан гол уришди.



"Олмалиқ"нинг яна бир футболчиси "Нефтчи"га қарши баҳсни яхши ўтказди. Фарғоналик ҳужумчиларга ўйин бермаган Шавкат Муллажонов учинчи бор рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.



"Қўқон-1912" Ғузорда шиддатли баҳсда 3:2 ҳисобида ғалабага эришиб қайтди. Бу учрашувда қўқонликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов жуда фаол ўйнади. Бундан ташқари Сидиқов гол уришга ҳам муваффақ бўлди. 



"Машъал" сардори Зафар Тўраев доимгидек жамоаси жонига оро киришда давом этади. "Бунёдкор"га қарши ўйинда мубораклилар сафида ғалаба тўпини айнан Тўраев Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага киритди.



"Локомотив" Тошкент дербисида "Обод"ни шармандали ҳисобда таслим қилди - 7:0. Шу куни "темирйўлчилар" сафида кўплаб футболчилар яхши ўйнашди. Улар орасида Жалолиддин Машарипов қолганлардан ажралиб турди, бундан ташқари у икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.



"Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан жанговор дуранг ўйнаб қайтди. Жиззах клуби сафида ярим ҳимоячи Сардор Эминов жуда ҳам фаол ўйнади. У гол урмаган бўлса ҳам жамоасининг сафардан дуранг билан қайтишига катта хисса қўшди.



"Нефтчи"нинг ёш ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов ўтган турдаёқ рамзийга киришга лойиқ бўлганди. Аммо рақобат туфайли таркибимиздан четда қолганди. 8-турда "Олмалиқ" билан ўйинда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Абдураҳмон жамоасини мағлубиятдан қутқарган пенальтини ишлаб берди.



"Локомотив"нинг йирик ғалаба қозонишида Мурод Бобожонов катта роль ўйнади. "Нефтчи"дан ижарага олишган ҳужумчи "Обод" дарвозасига иккита гол урди ва Икром Алибоевга голли пас оширди. Шу боис ҳужумчи ҳақли равишда рамзий термадан ўрин олди.



"Динамо" ҳужумчиси Амиржон Сафаров олий лигада илк бор дублга эришди. "Сўғдиёна" билан баҳсда Сафаров иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушиб ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди.


Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 8-тури рамзий терма жамоаси


Дарвозабон
Хуршид Ходжаев ("Олмалиқ")

Ҳимоячилар

Владимир Баенко ("Бухоро") (2-марта рамзий терма жамоада)
Файзулло Қамбаров ("Қизилқум")
Шавкат Муллажонов ("Олмалиқ") (3)

Ярим ҳимоячилар
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Зафар Тўраев ("Машъал") (2)
Жалолиддин Машарипов ("Локомотив")
Сардор Эминов ("Сўғдиёна")
Абдураҳмон Абдулҳақов ("Нефтчи")

Ҳужумчилар
Мурод Бобожонов ("Локомотив")
Амиржон Сафаров ("Динамо")

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика