Latest news

22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  37 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  76 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 1:2 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Олий лига. 23-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 23-тур рамзий терма жамоаси

23 - 25 сентябрь кунлари Олий лигада 23-тур беллашувлари ўтказилди.

Одатга кўра, якунланган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Элдор Тожибоев "Шўртан"


Рамзийимизнинг дарвозасига Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси посбони Элдор Тожибоевни қўйдик. Жиззаҳда қуруқ ўйин ўтказган Элдор бунга муносиб.



Ҳимоячилар
Жамол Отақулов "Шўртан"
Сардор Раҳмонов "Нефтчи"
Хуршид Ғиёсов "Обод"


"Шўртан" ҳимоячиси Жамол Отақулов "Сўғдиёна" билан сафарда нолга ўйнашдан ташқари, баҳснинг 50-дақиқасида ҳисобни ҳам очди.



Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Сардор Раҳмонов 57-дақиқада пенальтидан киритган гол эвазига "Олмалиқ" устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

23-турнинг сенсацияси Тошкент дербисида қайд этилди. Чемпионат пешқадами "Локомотив" кутилмаганда ўз майдонида дебютант "Обод"ни енга олмади. 1:1 ҳисобида якунига етган учрашувда "Обод" ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг ҳам улуши катта бўлди.




Ярим ҳимоячилар
Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор"
Шохруҳ Гадоев "Бунёдкор"
Мирзакамол Камолов "Машъал"
Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"


Амалдаги чемпион "Пахтакор" аста-секин ўзига кела бошлади. "Шерлар" бу турда Наманганда йирик ғалабани қўлга киритишди. Учрашувда "Пахтакор" таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов профессионал фаолиятидаги биринчи дублни қайд этди.



"Бунёдкор" аъзоси Шохруҳ Гадоев "Қўқон-1912"га қарши асосий таркибда майдонга тушди ва мураббий ишончини ўз голи билан оқлади.

Муборакнинг "Машъал" жамоаси бу турда "Андижон" таслим этди. Учрашувда муборакликлар ярим ҳимоячиси Мирзакамол Камолов ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

Тобора ўзини ўнглаб бораётган "Пахтакор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида Жалолиддин Машариповнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Жалол битта голли пас берди ва энг фаол футболчилардан бирига айланди



Ҳужумчилар
Шоҳруз Норхонов "Обод"
Кенжа Тўраев "Машъал"
Шерзод Ҳакимов "Нефтчи"


"Локомотив"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушган "Обод" ҳужумчиси Шохруз Норхонов ўйинни ўзгартириб юборди. 78-дақиқада Норхонов тўп учун ҳаводаги курашда бўйдор Неманья Яничични енгиб ҳимоячидан қочиб кетди ва Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

"Машъал" ҳужумчиси Кенжа Тўраев профессионал фаолияти давомида ҳали дубл ҳам қилмаган эди. "Андижон"га қарши баҳсда эса хет-трик қайд этди.



Рамзий терма жамоамизнинг учинчи ҳужумчиси "Нефтчи" вакили Шерзод Ҳакимов. Ҳакимов "Олмалиқ" клубига қарши ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ иккита тўп киритиб жамоасига ишонч бағишлади. Бу эса уни рамзийга киритишимиз учун етарли омил.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика