Latest news

23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  4 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3

Олий лига-2015. Тўхтахўжаев ва Голбан дарвозабон ролида News

Олий лига-2015. Тўхтахўжаев ва Голбан дарвозабон ролида

2015 йилги мавсумда ҳакамлар 3 нафар дарвозабонга қизил карточка кўрсатишди.

Илк қизил карточкани 11-турда "Локомотив" дарвозабони Маъмур Икромов "Бухоро"га қарши ўйинда олди. 85-дақиқада Икромов ўз жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун Вадим Агишев томонидан қизил карточка билан "сийланганди". Ўша пайтга келиб "Локо" мураббийлари учта ўзгаришни амалга ошириб бўлишганди. Шу боис қолган вақтда дарвозани ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев қўриқлаганди. Тўхтахўжев 5 дақиқадан ортиқ вақт давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 



Иккинчи давра олдидан "Олмалиқ" клуби ўз сафига легионер дарвозабонни қўшиб олди. Валерий Фомичев 16-турда "Пахтакор" билан ўйинда ўз дебютини нишонлади. Айтиш мумкинки дебют жуда омадсиз чиқди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Владимир Козакнинг зарбасини қайтара олмаган посбон 26-дақиқада ўз жарима майдони ичида Станислав Андреевни йиқитди. Эътиборлиси бу учрашувда ҳам Вадим Агишев бош ҳакам бўлганди. Рефери унга қизил карточка кўрсатди ва пенальти белгилади. Ўйин боши бўлгани учун Игорь Шквирин ҳисобида ўзгариш мавжуд эди. Унинг ўрнига майдонга тушган Умид Хонимқулов пенальтини қайтара олмади. Ўйин "Олмалиқ"нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан тугаганди.



30-турда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйинда меҳмонлар посбони Руслан Матниёзов майдондан четлатилди. 85-дақиқада ўз жарима майдонини тарк этиб Достонбек Ҳамдамовни йиқитгани учун Дмитрий Пислегин Матниёзовга қизил карточка кўрсатди. Ўзгаришлар қолмагани боис дарвозани "Қўқон-1912" ҳимоячиси Игорь Голбан эгаллади. Қизиғи бу вақтга келиб "Бунёдкор" 5:0 ҳисобида олдинда бораётганди, Голбан дарвозага тургач "қалдирғочлар" гол ура олишмади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика